UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  15 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  3 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  6 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Эронга қарши ўйинимиз - бу дерби" Янгиликлар

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Эронга қарши ўйинимиз - бу дерби"

U-20 Осиё кубогининг чорак финал баҳслари олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи Эмад Муҳаммад матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фиклари билан бўлишди.

- Жамоангиз босиб ўтган йўл ҳақида гапирсангиз, эртанги учрашув қанчалик муҳим?

- Биз биринчи саралаш босқичидан ўтиб олдик, яъни гуруҳдан чиқдик. Рақибнинг кўп жиҳатларини ўрганиб чиқдик ва биз Эрон футболига жуда катта баҳо берамиз. Эрон чемпионатида ўйнаганман ва уларнинг кучини биламан. Эртанги учрашувга бор эътиборимизни қаратамиз ва ғалаба қозонишга интиламиз. Ушбу босқичда осон рақиблар қолмади. Чорак финал биз учун сўнгги босқич бўлмайди, деб умид қиламан. Жанубий Корея, Эрон, Япония ва Австралия терма жамоаларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Насиб этса, эртага жаҳон чемпионатига чиқамиз.

- Ўз жамоангиз ва рақиб жамоанинг заиф томонлари ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Бизда бир нечта камчиликлар бор ва уларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз, аммо шу билан бирга рақибларнинг ҳам заиф жиҳатлари йўқ эмас. Ҳеч ким мукаммал ўйин намойиш этмайди. Бу футбол қонуни. Эрон - қўшнимиз ва уларга қарши учрашувлар дерби мақомида ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика