

29 декабрь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Ироқ олимпиячилари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Осиё чемпионатидаги рақибимиз Дубайда яна иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 2 январь куни КХДР, 6 январда Саудия Арабистони билан ўйинлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқдан ташқари Жанубий Корея ва Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.
Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 16 январь куни бўлиб ўтади.



