UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Иродали Усмонов! Янгиликлар

Иродали Усмонов!

Хабарингиз бор, шу кунларда Таиландда футзал бўйича XVII Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Футзал. Осиё кубогининг илк баҳсида қийин, бироқ муҳим ғалабани қўлга киритдик

Кеча "B" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги 1-турида Австралияга қарши баҳс олиб борди. Қийин ўтган учрашув вакилларимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ана шу беллашувда жамоамиз ўз голларини уришни бошлаб олишга қийналиб турган пайтда Акбар Усмонов бир тегинишдаги зарбаси билан дастлабки голимизни уриб берди. Уёғига кейин яна иккита гол урдик. Шу йигит учун жуда хурсандман. Ўзбекистоннинг бир неча карра энг яхши футзалчиси бўлган ҳужумчининг фаолиятида маълум вақт кескин пасайиш кузатилди, ҳаттоки терма жамоадан чақирув олмай қолган вақтлар ҳам бўлди. Акбарнинг ўйинидаги пасайиш шахсий сабаблар туфайли эди. Буни ёзишим тўғри бўладими ёки йўқ билмайман. Лекин, ёзишга қарор қилдим. Ҳужумчининг падари бузрукворлари узоқ вақт оғир ҳасталик билан оғриб қолгандилар ва ўз-ўзидан футзалчи бундай ҳолатда бор диққат-эътиборини спортга қарата олмас эди. Оила ҳар қандай нарсадан устун. Акалари билан бирга отасининг соғлиғи ҳақида қайғуриб келган Акбарнинг ўйинида пасайиш кузатила бошлади. Узоқ вақт давом этган касаллик билан курашдан сўнг унинг отаси оламдан ўтдилар. Отасининг вафотидан кейин Акбарнинг руҳий ҳолати ҳам издан чиққани табиий. Ҳаммасини яна изга тушириб олиш учун вақт керак эди. Акбар Усмонов ўша ҳолатдан чиқиб кета олди ва яна терма жамоага чақирила бошлади. Мана гол ҳам урди. Иродали ўйинчи эканлигини кўрсатди. Ўйинидаги пасайишни ҳам бартараф қилди, формага кирди, руҳий тушкунликни ҳам енгиб ўта олди.

Акбар одатда клуб футзалчиси бўлиб келгани рост. У ўз жамоасида одатда голларни қалаштириб ташлайди, аммо терма жамоада юқори самарадорлик кўрсатмасди. Бу борада вақтида ўзидан ҳам интервью олиб сўраганман. Айнан шунинг учун ҳам унинг терма жамоада муҳим паллада гол урганидан мамнунман. Ҳужумчимиз голни қандай эмоция билан нишонлаганини кўргандирсиз. Ана шу эмоциялар ҳам юқоридаги фикрларимга исбот бўла олади. Қайтганинг билан, Усмонов!


Кеча шунингдек Дилшод Раҳматов иккита гол урди. Лекин, унга ортиқча тўхталмадим. Шунчаки, сардор ўз номи билан сардор. DR7 жамоани керак пайтда ортидан етаклай олмоқда. Мусобақада қатор йўқотишлар билан иштирок этаётган Хосе Венансио бошчилигидаги футзалчиларимизга омад ва зафар ёр бўлсин! Айтганча, мураббийнинг мусобақа олдидан биз чемпион бўлиш учун келдик деган интервьюси ҳам шахсан менга ёқди. Мураббий Эрондек жуда кучли рақиб борлигига қарамасдан дангал чемпион бўлмоқчимиз деди. Бу қатъияти учун мутахассисга бўлган ҳурматим янада ошди.

Даврон Чориев жароҳат сабаб Осиё кубогини ўтказиб юбормоқда. Бундан ташқари, асосий дарвозабонимиз Равшан Элибоев мусобақа олдидан жароҳат сабаб қайдномадан чиқарилди.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика