UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  113 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Ирим омад манбаи…ми Янгиликлар

Ирим омад манбаи…ми

Ҳозирги замон руҳшуносларининг фикрича, футболчилик - ирим-сиримларга энг мойил касблардан бири экан.

Бунга қўшилмасликнинг имкони ҳам йўқдай. Зеро, футбол вакиллари биз учун ўта ғайритабиий бўлган нарсаларга ҳам ишонаверишади: кимдир пайпоғини умуман ювмаса, яна кимдир ғалабали ўйиндан кейин бутсасини тозаламайди. Уларнинг фикрича, бу ирим кейинги баҳсларда омад келтирармиш. Юқоридаги мисоллар аксарият футболчиларга хос. Лекин баъзи бир чарм тўп усталарида шундай «шахсий» иримлар борки, ҳайрон қоласан, киши. Қуйида футбол оламидаги энг ғайритабиий иримлар ва уларнинг соҳиблари ҳақида сўз боради.

1. Криштиану Роналду

Аксарият TOП-рўйхатларда бўлгани каби, иримчилар сафини ҳам барча танийдиган Криштиану Роналду очиб беради. Чунончи, Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаларининг ҳужумчисида шундай бир антиқа одат бор - у ўйин арафасидаги машғулотлар вақтида ҳеч қачон дарвозани нишонга олмайди. Шу тариқа, «илоҳий» зарбаларини бевосита учрашувнинг ўзига асраб қўяди. Унинг фикрича, айнан шу одат муваффақият келтирармиш. Нима деб ўйлайсиз, бу ирим ҳужумчига иш беряптими? Албатта, бироқ ҳар доим ҳам эмас. Қачонки, ирим самара келтирмаса, Роналду шунчаки, жарима майдони ичида «ўхшатиб» йиқилади-да, пенальти сўраб ҳакамга юзланади. Чакки эмас-а, нима дедингиз?

2. Коло Туре

Коло Туренинг ирими ҳам Роналдуникидан қолишмайди. Аниқроғи, Коло ҳар доим майдонга энг сўнгги футболчи бўлиб чиқиб келади. Агар унинг жамоадошларидан кимдир ки­йиниш хонасида ушланиб қолса, Туре уни сабр билан кутади ва барибир энг охирида чимга оёқ босади.

3. Лоран Блан ва Фабьен Бартез

Лоран Блан ва Фабьен Бартезларгагина тегишли бўлган ирим футбол тарихидаги энг ғалати ва ноёб одатлардан бири саналади. Катта ёшли футбол мухлислари буни яхши билишади. Билмаганлар учун эса такрорлаш қийин эмас: Франция термасининг ҳар бир ўйини олдидан жамоа сардори Лоран Блан дарвозабон Фабьен Бартезнинг ялтиллаган тақир бошидан ўпиб қўярди. Лорандан бош­қа ҳеч ким бундай «ҳуқуқ»қа эга эмас. Ким билади дейсиз, балки худди шу ирим «уч ранглилар»нинг 1998 йилги мундиалда, 2000 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиқишларига сабаб бўлгандир...

4. Томаш Росицки

Халқаро ўйинлар олдидан миллий мадҳияларга жўр бўлиш - олижаноб туйғу. Бундай вақтда кўпчилик футболчилар ҳиссиётлари жўш уриб, юрт­га бўлган садоқатни чин дилдан изҳор қилишади. Ҳаттоки, КХДР термаси ҳужумчиси Чон Те Се мадҳия ижроси пайтида йиғлаб юборганини ҳам кўрганмиз. Бор овози билан мадҳияни ижро этмаган футболчини эса аксарият ҳолларда ватанга муҳаббати сустликда айблашади. Бироқ Чехия термаси етакчиси Томаш Росицки гарчи мадҳия матнини пичирлаб такрорласа-да, чех футбол ишқибозлари ундан ранжишмайди. Негаки Томаш ўсмирлик вақтида бир гал гимнни деярли қичқириб айтган ва ўша ўйин­да чехияликлар рақибга йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. Ўшандан бери Росицки мадҳияни ўта паст овозда куйлайди. Лекин бу ирим терма жамоани мағлубиятлардан сақлаб қололмаяпти.

5. Василий Березуцкий

Россия терма жамоаси ва ЦСКА клубининг тенгсиз марказий ҳимоячиси Василий Березуцкийда ҳам иримга мойиллик йўқ эмас. Унинг одати деярли бошқа ҳеч бир футболчида учрамайди. Хуллас, гапнинг лўндасини айтганда, Василий ўйин олдидан ҳеч кимдан пул олмайди. Яъни, агар сиз ундан қарз бўлсангиз, расмий учрашув куни Березуцкийни қидириб юрманг - у барибир, пулингизни олмайди. Чунки бир гал у ўз одатига қарши бориб, жамоадоши Габуловга берган пулини қайтариб олганди, ЦСКА ўша куни «Порту»дан 0:2 ҳисобида енгилди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика