UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  8 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  15 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  35 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш” Янгиликлар

Иқбол Маликжонов: “Мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш”

Ўтган ҳафтада Фарғонада бўлиб ўтган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақасида мезбонлар – Фарғона вилояти терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган жамоа сафида “Қўқон-1912” клуби вакили Иқбол Маликжонов ҳам бор эди. Ушбу мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири бўлиши кутилаётган ёш ярим ҳимоячи билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– “Универсиада-2016” спорт мусобақасидан олинган таассуротлар билан ўртоқлашсангиз?

– Таассуротларим билан олам. “Универсиада-2016” юқори савияда ташкил этилди. Мусобақанинг ҳар бир куни ҳаётимдан усмас из қолдирди. Айниқса, кумуш медал олганимдаги ҳолатимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мусобақа сабаб бошқа вилоятда таҳсил олаётган талабалар билан танишдик, фикр алмашдик. Бу биз учун катта тажриба бўлди.

– “Универсиада-2016”да кумуш медал соҳибига айландингиз…

– Айни дамда, Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт факультетининг иккинчи курс талабасиман. Ўқишни тугатганимдан кейин иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олмоқчиман. Демак, менда кейин “Универсиада”да қатнашиш имконияти бўлиши мумкин. Кейинги сафар вилоятимиз терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

– Қайси ўйин сиз учун қийин бўлди, ярим финалми ёки финал?

– Одатда бундай мусобақаларда осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Лекин рим финалда катта куч сарфлаганимиз боис, ҳал қилувчи баҳсда бироз қийиналдик. Тошкент шаҳри терма жамоаси сафида бир қатор ўзбек футболининг юлдузлари тўп суришди. Бизнинг таркибимиз ҳам кучли эди. Аммо финалда омадимиз келмади. Ушбу баҳсда ким биринчи бўлиб тўп киритса ўша ғалаба қозониши мумкин эди. Рақибимиз иккита тезкор гол киритиб, ғолибликни қўлга киритди.

– Ўтган йили Ёшлар лигасида тажриба тўлаб, жорий мавсумда Олий лигада ўйнай бошладингиз. Элитадаги дебютингиз ҳақида нима дея оласиз?

–  Ҳар бир ёш футболчи кучлилар сафида тўп суришни орзу қилади. Менинг ҳам ниятим амалша ошиб, 3-тур доирасидаги “Андижон”га қарши кечган баҳсда Олий лигадаги дебют ўйинимни ўтказдим. Ўша учрашувда захирадан майдонга тушдим. Кейин эса Қаршида “Насаф” билан бўлган беллашувда асосий таркибда ҳаракат қилдим. Тан оламан, бошида ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ўзимга бўлган ишончни ҳис эта бошладим. Менинг мақсадим жамоам билан улкан натижаларни қўлга киритиш.

Кези келаганда, менга ишонч билдирган барча мураббийларимга миннатдорчигимизни изҳор этмоқчиман. Шунингдек, бизни доим қўллаб-қуввталаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.
«Футбол Экспресс» газетасидан олинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика