Инзаги "Лацио"дан кетгани расман эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
27 май 2021, 23:42
Бу ҳақда Рим клуби матбуот хизмати хабар қилди.

Симоне тез орада "Интер" сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Лацио" жорий мавсум Италия чемпионатида 68 очко тўплаб, 6-ўринни эгаллади. 

Шунингдек, яқин орада Пирло "Ювентус"дан кетиши, ўрнига эса Аллегри келиши мумкин. 

Бундан ташқари, "Наполи" ўзига мураббий қидирмоқда, асосий номзод – Спалетти.

Демак, Италиядаги воқеаларни диққат билан кузатиб борамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sslazio.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›