UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  11 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  20 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Интервью. Youtube.com'да 7 миллиондан ортиқ томоша, Осиё чемпионатида гол урган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат Янгиликлар

Интервью. Youtube.com'да 7 миллиондан ортиқ томоша, Осиё чемпионатида гол урган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат

Жаҳон миқёсида ҳужумчилардан кам бўлмаган ҳолда голеадорлик ҳислатларини намойиш қилган дарвозабонларга кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

Хосе Луис Челаверт, Рожерио Сени ва бошқалар. Суҳбатдошимиз ёш ва иқтидорли посбон Жасур Умрзоқов ҳам дарвоза чизиғида ҳаракат қилсада айрим ҳолларда гол уриб жамоадошларига ёрдам беришга интилади. Унинг айниқса, 2016 йил Ҳиндистондаги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида КХДР дарвозасиги киритган тўпи бир неча йилдирки ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинади. Ёдингизда бўлса, мазкур баҳсдан сўнг бир қатор можаролар келиб чиққанди. Биз бу борада футболчи билан суҳбатлашиб бир қатор саволлар билан юзландик.

- Жасурбек, биламиз оммага ва мухлисларга Гоадаги қитъа чемпионати орқали танилгансиз. Шундай бўлсада, миллионлар ўйинига кириб келишингиз ва илк қадамларингиз, биринчи мураббийингиз ҳақидаги маълумотлар сизни билмаганлар учун қизиқ бўлиши табиий...

- Футбол спорт турига меҳр қўйишимга ва унга қизиқшимга отамни сабабчи қилиб кўрсатишим мумкин. Қўқонда жойлашган футбол мактабига борганимда мени Наримон Асанов қўл остига олган ва футбол алифбосидан дарс берган. Мана неча йилдирки ҳали ҳам маслаҳатларини аямайдилар. Биринчи қадамни айнан Наримон аканинг устозлигида ташладим.

- “Бунёдкор”га келишингиз тарихи кимга ёки нимага боғлиқ? Аксарият ҳолларда мураббийлар селекция орқали футболчиларни пойтахтга олиб келишади...

- Маҳаллий “Спартак” жамоаси билан Тошкентга ўртоқлик учрашувига келганмиз. Бир нечта ўйинларда иштирок этганмиз. Ортга уйимга қайтганимдан сўнг яъни тўрт, беш кун ўтиб юртимиздаги таниқли ёшлар мураббийи Отабек Ғуломхўжаев отамга телефон қилиб пойтахтга ўқув-машғулот йиғинига таклиф қилган. Синовдан ўтганимдан сўнг мени “Бунёдкор” академиясига қабул қилишган. Очиғи, бу иш осон битмаган.

- Дарҳақиқат, Отабек Ғуломхўжаев кўплаб футболчиларни тарбиялаган, катта футболчи бўлиб етишишида катта ҳисса қўшган...

- Ушбу мураббий менга отамдек улуғ десам янглишмайман. Улар билан бирга ишлаш катта баҳт эди мен учун. Айтганингиздек, профессионал футболга кириб келишимда Отабек аканинг хизматлари беқиёс. Келажакда яна устозим билан бирга ишлаш насиб қилади деб ўйлайман.



- Энди бевосита Ҳиндистоннинг Гоа штати мезбонлик қилган Осиё чемпионати ҳақида тўхталсак мақсадга мувофиқ бўлади. Сиз учун ўзига хос аҳамиятга эга мусобақадан қандай хотиралар қолган?

- Турнир мен учун эсда қоларли лаҳзаларни тақдим қилган. Гуруҳда мағлубиятсиз серия қайд этдик. Аммо, халқимиз учун энг зарур ва керакли учрашувда Ироққа мағлуб бўлдик. Ўша куни қаттиқ ҳафа бўлиб кайфиятим тушиб кетганди. На илож мағлубият футболнинг бир қисми. Хатолардан тўғри хулоса чиқардим. Омадимиз келмаганди ўша куни.

- Гуруҳ ғолиблигини берувчи учинчи турда КХДРга қарши учрашувда дарвозадан дарвозага гол урдингиз. Одатда, бу кам учрадиган ҳолат саналади. Хўш тўп киритдингиз ва терма жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳақиқий можаро эса кейин юзага чиқди. КХДР кейинги босқичда осонроқ рақибга тушиш учун уларнинг ўзи ўйинни Ўзбекистонга берди. Бу ерда Ўзбекистоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кореялик дарвозабон қайтарса бўладиган ва етиб оладиган тўпни атайин йиқилиб ўтказиб юборди. Орадан маълум вақт ўтгач ОФК мутасаддилари буни сезган ҳолда КХДРни барча турнирлардан четлатди. Ўзингиз кўрган вазиятга батафсил изоҳ бера оласизми? Шахсан ўйин давомида ёки такроран кўрганда, эпизодларда, урилган голларда рақибнинг атайлаб ютқазиб бергани сезилдими?

- КХДР билан яхши ўйин ўтказганмиз. Биз шунчаки олдимизга қўйилган вазифани бажарганмиз, холос. Гуруҳда юз фоизли натижа қайд этишни истаганмиз. Рақиб чорак финалда кучсиз терма жамоа билан ўйнади деган гапингизга қўшилмайман. Негаки, улар Уммонга қарши ўйиннинг 84-дақиқасида дарвозаларидан тўп олиб чиққан. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумга ўтиб иккита гол уришган ва ғалабани нишонлашган. Кореяликлар билан беллашув келишилган деган фикрга қўшилмайман. Ҳамма ўз вазифасини қилган. Голимга келадиган бўлсак, тасодифми ёки ҳақиқатдан шундай бўлганлигини ўзим ҳам ҳилигача билмайман. Ҳали ҳамон жумбоқ бўлиб қолмоқда. Кейинчалик голимни такроран яна кўриб чиқдим. Балки, рақиб посбонининг йиқилиб тушишига кучли ёмғир сабаб бўлгандир. ОФКнинг қарорини эса муҳокама қилмайман.


Ушбу гол youtube.com видео хостингида 7 миллион мартадан зиёдроқ кўрилган. 




- Бу ҳозиргача фаолиятиздаги урган ягона гол бўлиб турибдими ёки клубда ҳам амалга ошириб кўрдингизми?

- “Бунёдкор”да ҳудди шунақа эмас балки, бурчакдан узатилган тўпдан сўнг бошим билан гол урганман. Менимча, барча эсласа керак.

- Темур Олимхўжаев устозлик қилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичида чиройли ўйин кўрсатганди. Гарчи, Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлсакда, Остон Урунов, Асадбек Собиржонов, Расул Юлдашев каби футболчилар бугунга келиб катта футболда ўзларини кўрсатишмоқда. Сизга бу борада нима тўсқинлик қилди. Рақобатми ёки...
- Клубда рақобат кучли. Ўсишда ва ўз устимда ишлашда давом этаман. Орзуларим ва мақсадларим катта. Кўпроқ ишлашга ва ўрганишга ҳаракат қиламан.

- “Бунёдкор” ўринбосарларига Виктор Карпенко устозлик қилмоқда. Карпенко тарихда кучли ярим ҳимоячилардан бири бўлганлигини яна таъкидлашга ҳожат йўқ. Мураббий сифатида фалсафаси ва услуби, талаблари қандай экан?

- Виктор Карпенко профессионал инсон ва мураббий. Унинг учун футболчининг жамоадаги ўрни биринчи ўринда туради. Машғулотлар ва ўйинлардан олдин турли қизиқарли видеолар орқали назарий машғулотларни ўтади. Барча ишларни юқори савияда ташкил қилади. Клубнинг ёшлар жамоасида ҳақиқий ўз ишининг усталари жамланган.

- Шу пайтга қадар кўплаб дарвозабонлар жамоада ўйнади ва мухлислар қалбидан жой олди. Игнатий Нестеров, Павел Бугало, Мурод Зуҳуров, Акбар Тўраев ва ҳоказо. Улардан қайси бирининг ҳаракатларига ҳавас қилгансиз ва кучли деб ўйлайсиз?

- Бугало ва Зуҳуров билан бирга машғулотларда қатнашганман. Мен учун доимий равишда Павел Бугало биринчи рақамли посбон бўлиб қолади. Нестеров ва қолганлар кейинги ўринда.

- Жамоа мағлубиятни қабул қилиб олса биринчи бўлиб таъна тошлари дарвозабонларга отилади. Сиз ҳали ёш футболчи ҳисобланасиз. Босим ва танқидларга ўзингизни тайёрлаб боряпсизми?

- Албатта. Ишқибозларнинг танқидларига ва босимига болалигимдан ўрганиб борганман. Менимча, бунга нормал ҳолат сифатида қараш керак.

- Карантин даврида спорт формангизни ушлаб туриш учун қандай усуллардан фойдаланяпсиз?

- Эрта тонгда енгил машқларни бажаряпман. 3-4 километр югуряпман. Мураббийимиз Марат Галимов тузиб берган режа ва дастур асосида шуғулланмоқдаман.



- Сиз учун Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган энг кучли хорижлик кипер...

- Милан Митрович.

- Энг катта олган маошингиз...

- 880 минг сўм.

- Олимпия терма жамоаси билан Олимпиядада қатнашиш ёки миллий терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига бориш...

- Энг олий мақсадим Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан мундиалда қатнашиш.

- Пеналтилар сериясида қайси футболчига қарши ўйнаган бўлардингиз?

- Юртимиздаги пеналтилар қироли Мурод Ҳолмуҳаммедовга қарши дарвозада турган бўлардим.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика