UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  73 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим" Янгиликлар

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим"

Аввалги йиллар билан таққослаганда "Нефтчи" жамоаси учун мавсум яхши ўтди дея оламиз.

Йил давомида совринли ўринлар учун курашиб келган фарғоналиклар, якунда бешинчи ўрин билан кифояланишди. Клуб эса Суперлига якунига етиши биланоқ трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада "Нефтчи" устозига бир нечта саволлар билан юзланди. 

- Виталий Григоревич, дастлаб якунланган мавсум ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Мавсум бошида чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганмиди ёки натижалар ижобий кўриниш олавергач, йўналиш ўзгардими?

- "Нефтчи" Суперлигада яхши мавсум ўтказди, деб ўйлайман. Ўйин натижаси ва сифатини таҳлил қилиб айтишим мумкинки, "Нефтчи" секин-аста аввалги даражасига қайтмоқда. Жамоа охирги тургача совринли ўринлар учун курашди. Лекин кутилмаган очко йўқотишлари керакли натижага эришишга имкон бергани йўқ. 

- Бошқа жамоалар билан солиштирганда, қўл остингиздаги таркибдан келиб чиқиб айтганда 5-ўрин қанчалик қониқарли? 

- Клуб ўйин томонлама ҳам, натижа борасида ҳам ўсишга эришяпти. Жамоа олдига доим максимал мақсадларни қўяди. Афсус қиладиган жиҳати олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмадик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз ва ишлашда давом этамиз. 

- Ҳакамлар хатоси ва жамоаларнинг ўз йўл қўйган хатоларни тарози палласига қўядиган бўлсак, қайси бири оғирроқ тош босади? 

- Ҳамма хато қилади. Мураббий ҳам, ҳакамлар ҳам. Бу жамоаларнинг натижалари ва турнир жадвалидаги ўрнига, очколар йўқотишига таъсир қилади. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда бундай хатолар камроқ бўлади ва биз фақат ўйинларни, натижаларни таҳлил қиламиз.

- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг айтган фикрингиз учун жаримага тортилдингиз. Умуман фикр сабаб жарима қўлланилганига муносабатингиз қандай?

- Мен ҳеч кимни хафа қилишни ва ҳақорат қилишни истамадим. Ҳар бир инсонда ҳиссиётлар бўлади. Айниқса муваффақиятсиз ўйиндан сўнг мураббийларда учраб турадиган ҳолат. Жарималар ишимизнинг бир қисми. Менда ҳеч кимга шикоят, эътирозлар йўқ.  

- "Нефтчи" барча клублардан аввал трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Янги келаётган футболчилар кетганларнинг ўрнини тўлдиришга, катта вазифаларни бажаришга тайёрми? 

- Мен учун муҳими футболчининг клубда ўйнаш истаги. Клуб олдида турган вазифаларни бажаришда унда истак бўлмаса, қўйиб юбориш ёки сотиш керак. Янги футболчиларда ўзларига, мураббийга, клубга ўзини кўрсатиш учун ҳамма нарса бор. Уларда мотивация билан боғлиқ муаммо йўқ. Ҳар бир футболчи борини беришга тайёр. 

- Жамоанинг қишки ўқув-машғулот йиғинлари режаси қандай?

- Биз аллақачон тайёргарлик режаларини ишлаб чиққанмиз. Бу тасдиқланган. 18 декабрь куни Тошкентда бошлаймиз. Кейин эса режага мувофиқ Туркияда машғулотларни давом эттирамиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика