UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  9 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  31 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   21 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  320 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Интервью. Серхи Роберто: “Аввал менга ишонч етишмасди” Янгиликлар

Интервью. Серхи Роберто: “Аввал менга ишонч етишмасди”

“Барселона” таркибига клуб академиясидан қўшилган Серхи Роберто аста-секинлик билан асосий жамоа ўйинига қўшилиб бормоқда.

“Мундо Депортиво” газетаси мухбири билан суҳбатда иқтидорли футболчи жамоадаги ҳолат ва бошқа масалалар тўғрисида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Фаолиятингиздаги энг яхши лаҳзаларни бошдан кечиряпсизми?
- Ўйлашимча, ҳа. Ўйнаш имкониятига эгаман ва жамоага ёрдам бериш мумкин. Менга берилган имкониятдан фойдаланиб қолишим лозим.

- Қайси чизиқда ўйнаш кўпроқ ёқади – ҳимояда ёки ярим ҳимояда?
- “Барселона”да фақат ярим ҳимояда ўйнаб келганман, бироқ ҳозир ҳимояда ҳаракат қилишимга тўғри келмоқда. Ҳар икки позицияда ўйнаш қулай. Олдин ҳимояга ўйнамаганим учун барча нарса янги ва ўрганиб боряпман. Мослашиш орқали ўзимни ишончлироқ ҳис қиляпман.


- Кейинчалик ўзингизни қайси позицияда кўрасиз?
- Кўрамиз. Кейинги учрашувда қайси чизиқда тўп тепишимни билмайман. Келажакка назар ташлашга эрта.

- Ҳимоячилар ҳаракатига аввал эътибор берганмисиз?
- Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Ҳеч қачон ҳимоячи вазифасини бажармагандим. Лекин ўйин услубимиз туфайли бунга мослашиш осон кечди. Ҳимоячи қандай ўйнаётганини кўришингиз мумкин – ҳимоя ва ҳужумда ҳаракат қилади. “Барселона”да ҳимоячилар ҳам ҳужум уюштириш билан машғул бўлади.

- Луис Энрике ёзда сиз билан суҳбатлашдими?
- У билан мулоқотда бўлдик. Мени ҳимояда синаб кўришини айтди. Тез орада майдонга тушдим ва ўзимни кўрсатдим, шекилли. Акс ҳолда, мени яна шу позицияда ўйнатмаган бўларди. Энрике фаолиятида ҳимояда ўйнаган даврини эслатди. Уни деярли ҳужумчи сифатида сотиб олишгани ва фаолиятини деярли ҳимоячи ролида тугатганини айтди.

- Ўша пайтда фаолиятингизни бошқа клубда давом эттириш ҳақида ўйлаётганмидингиз?
- Ўтган мавсум охирида “Эйбар” ва бошқа жамоаларга қарши уй ўйинларида майдонга тушдим. Бу фикримни ўзгартирди. Ҳа, кетиш ҳақида ўйлагандим. Кўпроқ ўйнашни истайман, бу ерда эса буни уддалаш қийин. Лекин ёзда ФИФА билан юзага келган ва Хавининг кетиши билан боғлиқ ҳолатдан кейин кўпроқ ўйнашим мумкинлигига ишондим. Мураббий ҳам менга ишонч билдирди.


- Ҳимояда ўйнашда нима кўпроқ маъқул келди?
- Югуриш имконияти. Менга тўп билан ёки тўпсиз югуриш ёқади. Қанот ўйинчиси сифатида ўз дарвозамидан рақиб дарвозаси олдигача ўйин давомида югуриш мумкин. Бу жисмонан қийин, аммо менга ёқади. Яна ҳимояда эътиборли бўлишга тўғри келади. Чунки учрашув давомида биз асосан ҳужум қиламиз.

- Лекин ҳимояда ўйнашга тўғри келадиган ва жиддий рақиблар ҳужум қиладиган беллашувлар ҳам бўлади. Масалан, Криштиану ёки шундай савиядаги ижрочига қарши ўйнаш.
- Ҳозиргача қарши ҳужумда ва бир хил услубда югурадиган жамоалар билан тўқнашдик. Лекин эртами-кеч ёпиқроқ услубда ҳаракатланишга тўғри келади. Бу озгина бошқача бўлади, лекин энг яхши ўйинимни кўрсатиш учун интиламан.

- Ярим ҳимояда эмас, ҳимояда ўйнаш туфайли эришилган муваффақият ҳақида нима дея оласиз?
- Гап позицияда эмас. Ҳозир барқарор ўйнаяпман, аввал менга ишонч етишмасди. Ишонч сенга хотиржамлик олиб келади. Олдин бирор ўйинда ҳаракат қилиб, кейин бир ой майдонга тушмаслигим мумкин эди. Ўшанда хатога йўл қўймаслик ҳақида ўйлардим. Шу сабабли таваккал қилмасдим. Ҳозир барқарорлик олдин қандай ўйнаган бўлсам, шундай ўйнашга имкон бермоқда. Барқарорлик ва ишонч – энг муҳим нарсалар.

- Жамоа Мессига боғланиб қолганми?
- Лео – жаҳондаги энг яхши футболчи. Усиз қандай ўйнаётганимизни кўриб турибсиз. Қийин вазиятларда у голлари билан ўйин тақдирини ҳал қилган. Лекин биз жиддий ишлашда давом этамиз. Унинг қайтишига турнир жадвалида имкон қадар юқорироқ поғонани эгаллаб туришимиз керак.

- Мавсум бошида натижалар яхши бўлмаганига бирор сабаб борми?
- Рақиблар жойида турмайди. Ла Лига ўсмоқда. Бошқа фаворитлар ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба қозонмаяпти. Бизга жароҳатлар билан ҳам омад кулиб боқмади. Курашни давом эттириш учун кучли ва бирдам бўлишимиз керак.

- Алейш Видаль ва Арда Турон жамоага нима олиб келди?
- Улар машғулотда жуда яхши ишлашмоқда. Уларга вақтни жамоа ичида ўтказиш ёқяпти, чунки январгача футболсиз қолиб кетишган. Арда ярим ҳимоячи ва ҳужумчи позицияларида ўйнай олади. Алейш ҳимоячи ёки қанот футболчиси ўрнида ҳаракат қилади. У жуда кўп ишлайди ва чидамли. Улар кўп меҳнат қилишяпти ва ғалабаларга ҳиссаларини қўшишади.

- Агар яна ярим ҳимояда ўйнашга тўғри келса, ҳимояда тўпланган ишонч ёрдам берадими?
- Кейин рўй берадиган нарса ҳақида ўйламайман. Ҳар икки позициядан мендан фойдаланишлари мумкин. Мен бор кучимни ишга соламан. Таянч футболчиси сифатида майдонга туширишса ҳам вазифам кўрсатмаларни бажариш. Ўйнашдан тўхтасам бу мураббийнинг қарори бўлади.


- Нега жамоа кўп тўп ўтказиб юбормоқда?
- Бу саволга жавоб йўқ. Бунинг устида ишлаяпмиз. Камроқ ўтказиб, кўпроқ уришга ҳаракат қиляпмиз.

- Тер Штегенга қаратилган норозиликлар тўғрисида қандай ўйлайсиз?
- Бу унга нисбатан нотўғри муносабат. Ўтган йили у Испания Кубоги ва Чемпионлар лигасини ютишга ёрдам берди. Бу мавсумда ўтказиб юборган голлари унинг виждони билан боғлиқ эмас. Ҳамма жамоа гол ўтказади. Марк кучли йигит ва бу ҳолат унга муаммо бўлмайди.

- Жамоа треблни такрорлаши мумкинми?
- Бизни кўп нарса кутмоқда. Бу мавсумда йўлимизни энди бошладик. Албатта, уни такрорлашни хоҳлаймиз. Лекин ҳозир кейинги учрашувга эътибор қаратган маъқул.

- “Реал” ҳақида нима дея оласиз?
- Ажойиб жамоа. Улар ҳеч қачон ҳимояда таслим бўлишмайди ва кўп гол уришади. “Реал” – асосий рақибимиз.

- Бенитес ҳимоявий услубдаги мураббийми?
- Бундай ўйламайман. “Реал” яхши ҳимояланяпти ва кам тўп ўтказмоқда. Улар “Эспаньол”ни доғда қолдирганда ҳеч ким бу тўғрисида эсламади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика