UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  2 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   22 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Интервью. Санжар Қувватов: "Нефтчи"да чемпионлик учун барча нарса етарли" Янгиликлар

Интервью. Санжар Қувватов: "Нефтчи"да чемпионлик учун барча нарса етарли"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қишки трансфер ойнаси вақтида таркибга тажрибали футболчиларни қўшиб олишда давом этяпти.

Клуб куни кеча "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 5 йил давомида "шерлар" дарвозасини қўриқлаган Кипер эндиликда бор маҳоратини Фарғонада намойиш қилади. 

- "Пахтакор"ни 5 йиллик фаолиятингиздан сўнг тарк этиш қандай бўлди? Одатда футболчилар муҳитни ўзгартириш учун жамоани алмаштиришади. Сизда сабаб нима бўлди?

- "Пахтакор"да ажойиб 5 йилни ўтказдим. Бунинг учун клубдаги барчага миннатдорчилик билдираман. Биргаликда ўйнаган жамоадошларим, укамдек бўлиб қолган ёшлар билан хайрлашиш оғир бўлди. Лекин бир кун келиб ҳамма нарса ўзгариши керак. Оилам, яқинларим билан маслаҳатлашдим. Ростдан ҳам муҳитни ўзгартириш лозим эди. Шу боис "Нефтчи"га ўтишга қарор қилдим. 

- "Пахтакор"да ўтказган қайси мавсум кўпроқ қадрлироқ?

- Бирон мавсумни алоҳида кўрсатишим қийин. Шота Арвеладзе, Питер Хюистра ва бошқа мураббийлар даврида ҳам яхши шаклланганмиз. Ҳар бир мавсум қизиқарли ўтди. Қайсидир мавсумда кўпроқ ёки камроқ ўйнаганман. Бу албатта рақобат билан боғлиқ. Ҳар бир жамоада рақобат бўлиши шарт, деб ўйлайман. Шундагина ўсиш кузатилади. Агарда футболчи рақобатни ҳис қилмаса, унинг ўйинида пасайиш кузатилади. 


- Қайси мураббийдан кейинги фаолиятингиз учун фойдали "мерос" олиб қолдингиз?

- Шота Арвеладзе ва Питер Хюистрадан кўп нарса ўргандим. Бундай мураббийларнинг кўп бўлиши, футболимиз ўсиши, ривожланиши учун яхши. 

- Элит Лигада қатнашадиган жамоани "Нефтчи"га алмаштирдингиз...

- "Пахтакор"га бу мусобақада омад тилаб қоламан. Умид қиламанки,"Нефтчи" жамоаси билан ҳам халқаро майдонга чиқа оламиз. Тўғри ОЧЛ, Элит Лигада ўйнаш қизиқ. Бундай ўйинларда ўйнаш учун кўпчилик футболчилар ҳавас қилади. Лекин "Пахтакор" бундай катта турнирда биринчи маротаба иштирок этаётгани йўқ. 2024 йил бор эътиборни "Нефтчи" билан Суперлигага қаратамиз. 

- Янги йилдан "Пахтакор"ни ўзгарган, деярли янгиланган таркибда кўришимиз мумкин. Жамоада авлодлар алмашинуви рўй беряпти. Бундан "Нефтчи" фойдаланиб қола оладими? Чемпионлик учун салоҳияти қандай?

- "Пахтакор"да ёш футболчилар кўпаймоқда. Бунга ижобий қарайман. "Нефтчи"га келсак, жамоага ўтишимда бирдан-бир сабаби ҳам чемпионлик учун курашиши. Бунинг учун "Нефтчи"да ҳамма нарса етарли. Раҳбарият, мураббийлар, футболчилар билан гаплашганимда муҳит яхши эканлигини, иштиёқ юқорилигини сездим. "Нефтчи" ўтган мавсумда ҳам етакчиларга яхшигина қаршилик кўрсатди. Шундай экан чемпионлик учун имконият жуда яхши. 


- Ўзбекистонлик дарвозабонлар жуда кам ҳолатда легионерга айланишади. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай? 

- Буни ўзим ҳам жуда яхши биламан. Ўзбекистонлик дарвозабонларнинг легионерга айланиши жуда қийин. Қачонки чемпионатимиз кучайса, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши иштирок этса, дарвозабонларда хорижга чиқиш имкони бўлади. Футболимиз кучаймаса бу қийин. Осиё мамлакатларида легионер дарвозабон олишмайди, чунки уларнинг ўзига миллий терма жамоаси учун дарвозабон керак. Хориж жамоаларида ўзбекистонлик дарвозабонлар бўлишини истардим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика