UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   16 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади" Янгиликлар

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади"

Кечадан эътиборан "Бухоро" стадионига катта футбол қайтди.

 Муҳташам арена 2 йилдан сўнг яна учрашувларни қабул қила бошлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари кеча қайтишни ўзгача ғалаба билан нишонлашди десак, муболаға бўлмайди. "Хоразм"га қарши кечган ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги голлардан бирига эса "Бухоро"нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоев муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг Обид Жўрабоевни суҳбатга чорладик. 

- Кечаги рақиб таркиб жиҳатдан кучсиз бўлсада, ўйин томонлама кўп жамоаларга бош оғриқ бўлмоқда. Ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этишни уддасидан чиққанди. Ҳар бир ўйинда охиригача кураш таклиф қилмоқда. "Бухоро" жамоаси учун мазкур баҳс қандай ўтди?

- Ниҳоят ўз майдонимизда ўйин ўтказдик. Албатта байрамона руҳ кезиб юрди. Натижадан ҳам маълумки, ўйин осон ўтгани йўқ.  Вазиятларни голга айлантирганимиз фойда келтирди. "Хоразм" анча ёш ва шижоатли жамоага айланган. Хатолардан фойдаланиб кетишади. Майдон жуда яхши ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Нима бўлган тақдирда ҳам мухлисларга ғалаба тортиқ қилишимиз талаб қилинарди. Мазкур ўйингоҳда яна чиройли ғалабалар билан уларни хурсанд қилмоқчимиз. 

- Жамоанинг асосий қуроли стандарт вазият бўлди. Мазкур кўрсатма рақибдан келиб чиқиб берилганмиди ёки бу секин-аста жамоанинг услубига айланиб боряптими?

- Тўғри айтдингиз. Стандартлардан самара чиқара олдик. "Хоразм"ни ўрганганимизда уларнинг ҳимояси стандарт вазиятларда кўп хато қилаётганини пайқадик. Машғулотларда, назарий суҳбатларда бу борада гаплашдик. Аввалги ўйинларда ҳам бурчак, жарима зарбалари орқали гол урганмиз.  

-  Шавкат Саломовнинг узатмасини голга айлантирдингиз. Қизиғи "Динамо"да ҳам айнан қанотлардан, жарима тўпларидан берилган паслардан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилгансиз...

- Шавкат Саломов жамоамиз етакчиси ва ўйинни бошқарувчиси. Унда бой тажриба бор. Ҳимоячи ўйин давомидаги хавфли вазиятларда тўғри позиция танлай олиши керак. Ҳаким Қаюмович доим машғулотларда айтиб келадилар. Гоҳида ўзим ҳам гол уришимни сезаман. Кеча майдонга чиқишдан аввал тўп киритишни ният қилгандим. 

- Обид Жўрабоев иккинчи ёшлигини ўтказяптими?

- Тўғрисини айтсам футболчилик фаолиятимни бугун бошлагандек ҳис қилмоқдаман. Ёш футболчиларнинг олдида ўрнак бўлиб икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишим керак. 

- Бухорога футбол қайтди десак бўладими ёки бундай хулосага эртами?

- Бухорода футбол олдиндан бор, биздан кейин ҳам бўлади. Мақсадимиз жамоани Суперлигага қайтариш. 

- Кейинги турни "Арал Самали"га қарши ўтказасизлар. Улар эса суъний майдонда тўп тепади...

- Суъний майдонда барчага қийин. Қандай майдон бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика