"Интер"нинг 17 ёшли футболчиси гол урди ва уни онаси билан йиғлаб нишонлади. Барчасига Лукаку "айбдор"

Narzulla Saydullayev
22 дек 2019, 14:17
Кеча Италия А сериясининг 17-тури доирасидаги "Интер" - "Женоа" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 63-дақиқасида "Интер" пенальти ишлаб олди. Тўпни Ромелу Лукаку олди ва 11 метрли жарима зарбасини ижро этишга тайёрланди, бироқ кутилмаганда тўпни ортида турган 17 ёшли Себастьяно Эспозитога узатди. Бунга қадар ҳисоб 2:0 эди ва Лукаку битта гол ва битта голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди. 64-дақиқада 2002 йилда туғилган футболчи пенальтини аниқ амалга оширди ва "Интер"даги дебют голини урди. 

"Янги Ибрагимович" деб аталаётган Эспозито голни онаси билан бирга йиғлаб нишонлади.


TAS-IX Эмас


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia