
Учрашувда футболчининг агенти ҳам иштирок этди.
Журналистлар "Милан" вице-президенти ва "Интер" спорт директори Пьеро Аузилиони ресторанда бирга чиқиб кетаётганда суратга олишди. Россонерлар вакили изоҳ беришдан бош тортди, Аузилио эса қуйидагиларни маълум қилди: "Интер" ва "Милан" ўртасидаги муносабатлар жуда яхши. Биз "Монако" раҳбарияти ва футболчи агент билан бирга кечки овқат тановул қилдик. Таклиф? Биз бу мавзуни муҳокама қилдик, аммо ҳозирча бир нарса дея олмайман. "Милан" билан муаммо йўқ".