"Интер" ва "Манчестер Юнайтед" футболчи алмашишлари мумкин

Mirjalol Normatov
16 сен 2018, 11:11
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида Антони Марсьялни қўйиб юбормаганди.

Бироқ унинг позицияси январь ойида ўзгариши мумкин. Қишда францияликни "Интер" ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Daily Star" хабар беради.

Бу ҳолатга "Манчестер Юнайтед" ҳам рози бўлиши кутилмоқда. Шу орқали жамоа Иван Перишични ўзига олиб келади. Ўтган йили МЮ хорватияликни ўз сафига қўшйиб олмоқчи бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Star