"Интер" уч футболчиси билан шартномани узайтиради
16 дек 2023 14:25
Янгиликлар
"Интер" уч футболчиси билан шартномани узайтиради
Мартинес, Мхитарян ва Димарко янги шартномалар имзолашга яқин турибди.
Италиянинг "Интер" клуби директори Пьеро Аусилио клуб 3 нафар футболчи – ҳужумчи Лаутаро Мартинес, ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ва ҳимоячи Федерико Димарко билан битимни узайтиришини айтди.
"Димарко, Лаутаро ва Мхитарян шартномаларини узайтиришга яқин турибди. Улар қолишни хоҳлайди, биз ҳам шуни истаймиз, шунинг учун бу вақт масаласидир", – деди Аусилио.
Аввалроқ "нерадзурри" қишда жароҳат олган Хуан Куадрадо ўрнига бошқа ҳимоячини олишни истаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар