“Интер” спорт директори: “Эриксен – жиддий ва қизиқарли футболчи”
07 янв 2020 01:35
Янгиликлар
“Интер” спорт директори: “Эриксен – жиддий ва қизиқарли футболчи”
“Интер” спорт директори Жузеппе Маротта Милан клуби томонидан даниялик Кристиан Эриксенга бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди.
“Биз “Тоттенҳэм” билан ҳеч қандай музокара бошламадик. Эриксен ажойиб футболчи. Яқинда унинг шартномаси тугайди ва ўйлашимча, кўпчилик клублар у билан қизиқишади. Биз Эриксен билан музокара олиб бораяпмиз, деб айтолмайман. Аммо Эриксен жиддий ва қизиқарли футболчи”, дея Мароттанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг Твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг “Тоттенҳэм” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Футболчи айни пайтда бошқа жамоа билан келишувга эришиши ва ёзда эркин агент сифатида жамоасини алмаштириши мумкин.
Фикрлар