"Интер" Ракитични сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
10 май 2019, 11:10
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ёзги трансфер ойнасида "Интер"га ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Милан клуби хорватиялик учун 50-60 млн. таклиф қилмоқчи. Уни харид қилишга Милан клуби бош мураббийи бўлиши кутилаётган Антонио Конте қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ, "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ракитич оиласи билан Севильяга учиб кетгани ва маҳаллий клуб собиқ президентининг ўғли Хосе Мария дель Нидо билан кулиб суратга тушгани "Барселона" раҳбариятига ёқмагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ракитич жорий мавсум "Барселона" сафида 51та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 9та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es