"Интер" ПСЖ футболчиси билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
20 май 2020, 10:20
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Интер" 33 ёшли уругвайлик футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлади.

"Нерадзуррилар" Каванининг трансфери борасида жиддийроқ ишга киришиши мумкин, сабаби клубнинг бошқа бир мақсади "Наполи" форварди Дрис Мертенс неаполликлар билан шартномасини узайтиришга рози бўлди.

Каванининг ПСЖ билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›