“Интер” Паварга 30 миллион тўлашга тайёр

Alisher
22 авг 2023, 10:20
“Бавария” ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

 “Интер” Франциялик ҳимоячи учун Германия жамоасига 30 миллион евро тўлашга тайёр.

Павар 2019 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Амалдаги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали франциялик футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Павар ўтган мавсум барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 7 та тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›