UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  13 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

“Интер” ўрнига “Реал” ёки “Барселона”ни танламаганимдан афсусланаман” Янгиликлар

“Интер” ўрнига “Реал” ёки “Барселона”ни танламаганимдан афсусланаман”

Югославия ва Македония терма жамоаларининг собиқ ҳужумчиси, 1991 йилги “Олтин бутса” соҳиби Дарко Панчевнинг айтишича, у 1992 йилда “Црвена Звезда” сафидан “Интер”га келиб қўшилганидан афсусда экан.

“Менинг энг катта хатоим – “Интер”га ўтганим. Мен асосий эътиборни ҳимояга қаратадиган жамоага келиб қўшилгандим. Менга у ерда бошқача муносабатда бўлишарди, чунки мен улар учун бегона эдим. Шу ва бошқа жиҳатлар туфайли жамоага мослаша олмагандим.

Аммо бу менинг хатоим эди. Ваҳоланки ўшанда мен “Реал”, “Барселона” ёки “Манчестер Юнайтед”га ҳам ўтишим мумкин эди. Бу жамоалар мени кузатиб туришганди”, дея собиқ футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Панчев 1995 йилга қадар “Интер”да тўп тепган. Орадан икки мавсум ўтиб, футболчи фаолиятини якунлаган. Кўк-қоралар сафида у 29 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлик қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика