"Интер Майами"да бош мураббий истеъфога чиқарилди

Mirjalol Normatov
7 янв 2021, 23:30
"Интер Майами" клуби матбуот хизмати бош мураббий Диего Алонсо истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

Ёзилишича, бунга икки томоннинг розилиги билан қарор чиқарилган. Ўтган мавсумда унинг қўл остидаги "Интер Майами" шарқий конференцияда 9-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўлланма олмаганди.

Олдинроқ "Интер Майами"га "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Филл Невилл бош мураббий бўлиши мумкинлигини маълум қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal