"Интер" "Манчестер Сити" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
21 май 2020, 13:57
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэрода фаолиятини Италияда давом эттириш имконияти бор.

Хабарларга кўра, 31 ёшли тўпурарнинг хизматларига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Нерадзуррилар" Серхио Агуэрога "Барселона"га ўтиши кутилаётган Лаутаро Мартинеснинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Серхионинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аргентиналик жорий мавсум АПЛ доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato