

Агар итальян клуби ҳужумчи учун 130 миллион евро олса, янги форвард учун атиги 35 млн евро ишлатиши мумкин. Бундан мураббий Симоне Инзаги, шунингдек менежерлар Пьеро Аузилио ва Беппе Маротталар норози.
Бундай ҳолатда 12 миллион еврога шартнома имзолаш мумкин бўлган "Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко фаворитдир.
Агар "Интер" фақатгина шунча маблағни ишлатадиган бўлса, жамоа "Фиорентина"дан Душан Влахович ва "Аталанта"дан Дуван Сапата билан шартнома имзолай олмайди.



