"Интер" Костичга 5 млн евро маош ва 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. "Айнтрахт" эса хавбекни 15 млн еврога сотади
19 апр 2022 12:57
Янгиликлар
"Интер" Костичга 5 млн евро маош ва 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. "Айнтрахт" эса хавбекни 15 млн еврога сотади
Хавбек Филип Костич мавсум сўнггида катта эҳтимол билан "Айнтрахт"дан кетади.
29 ёшли Сербия терма жамоаси ўйинчисининг янги агентлари "Интер" билан музокаралар олиб бормоқда.
Милан клуби Костичга йилига 5 млн евро ва 4 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.
"Айнтрахт" эса ярим ҳимоячини тахминан 15 млн еврога сотишга тайёр, аммо таклиф ҳали келиб тушмади.
Костичнинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Футболчи Бундеслига доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар