"Интер" Коларовни сақлаб қолишга қарор қилди

Alisher
29 июн 2021, 12:40
35 ёшли ҳимоячи Александр Коларов Миланнинг "Интер" клуби билан янги шартнома имзолашга яқин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, томонлар 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Сербиялик ўйинчининг маоши 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Амалдаги шартнома эртага ниҳоясига етади. Александр ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "нерадзуррилар" ўтган мавсум А Серия ғолибига айланишди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira