UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

“Интер” Бэйлни ижарага олиши мумкин Янгиликлар

“Интер” Бэйлни ижарага олиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоа билан хайрлашиши мумкин.

«Sport Mediaset»нинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига “Интер” қизиқмоқда. 29 ёшли футболчи “кўк-қоралар” раҳбарияти билан учрашиб, шартнома бандлари бўйича музокара ўтказган.”Интер” футболчини “Реал”дан ижарага олиши кутилмоқда.

Илгарироқ “Реал” мураббийи Зидан футболчини 8 июлдан бошланадиган мавсумолди йиғинларга жалб этиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Қироллик клуби раҳбарияти эса ҳалигача футболчини сотиб юбориш ниятидан қайтгани йўқ. Мадридликлар уэлслик футболчининг трансфер бозоридаги қиймати ҳали ҳануз баланд эканлигига шубҳа қилишмаяпти.

29 ёшли Бэйл жорий мавсумда Испания чемпионатида 29 та учрашувда (21 тасини асосий таркибда бошлади) майдонга тушиб, саккизта гол уришга эришди ва уч марта самарали тўп узатишни амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика