“Интер” 70 млн евро таклиф қилган ўйинчини “Ливерпуль” илиб кетиши мумкин

26 апр 2019, 09:13
“Лилль” ҳужумчиси Николя Пепе ёзги трансферлар вақтида талаш бўлиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, “қизиллар” устози Юрген Клопп Пепени жамоасида кўришни истамоқда. Аввалроқ Миланнинг “Интер” клуби 23 ёшли футболчи учун 70 млн евро сарфлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Жорий мавсум Пепе барча мусобақаларда 36 та ўйинда қатнашиб, 20 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L’Equipe