"Интер" 2 та трансферга қўл урмоқчи

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2022, 18:53
Миланнинг "Интер" клуби жорий мавсум охирида икки футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.

Манбага кўра, "нерадзурри" нигоҳи "Боруссия" Мёнхенгладбах ҳужумчиси Маркус Тюрам ва "Валенсия" қанот ҳимоячиси Хесус Васкесга қаратилди.

"Кўршапалаклар" ўз футболчисини ижарага қўйиб юборишга тайёр, Тюрамнинг немис клуби билан шартномаси эса 2022/2023 йилги мавсум охирида якунига этади. "Интер" франциялик футболчини текинга қўлга киритиш ниятида.

А Серия 15-туридан сўнг Милан топ-клуби турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport