Ингзнинг уйини ўмарган ўғрига суд ҳукми эълон қилинди

Mirjalol Normatov
26 янв 2020
"Саутгемптон" форварди Дэнни Ингзнинг уйига ўғриликка тушган 3 ўғридан бири Жек Коув суд ҳукми билан 9 йилга қамалди.

Бу ҳақида "Daily Mail" хабар бермоқда. 21 ёшли ўғри май ойида 2 шериги билан бирга футболчининг уйига кирган ва 9 минг фунт билан биргаликда унинг автомобилини ҳам ўғрилаб қочган.

Коув сентябрь ойида яна бир ўғриликни амалга ошираётган чоғида полиция томонидан қўлга олинган. У тергов давомида футболчининг уйига кирганини ҳам тан олганди. Шунингдек, бошқаларнинг банк картаси, транспорт воситасини ўғрилаш ва уни тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани борасидаги айбловлар ҳам қўйилган.

9 йил қамоқда ўтириб чиққанидан кейин Коув 8 йил давомида машина ҳам бошқара олмайдиган бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail