

The Athletic хабарига кўра, "шаҳарликлар" 28 ёшли футболчига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда, мазкур трансфер ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши кутилмоқда.
Ингз жорий мавсум "авлиёлар" сафида 19 та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 7 бор йўл топишни уддалади. Transfermarkt портали англиялик ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



