Иньеста Японияга кетишдан олдин Испаниядаги сўнгги учрашувини ўтказди

Narzulla Saydullayev
4 июн 2018, 07:21
Андрес Иньеста Испаниядаги охирги ўйинини ўтказди.

34 ёшли футболчи Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушди (1:1). Вильярреал шаҳридаги «Эстадио де ла Керамика» стадионида ўтган баҳсда Иньеста 55 дақиқа ўйнади.

Яқин вақт ичида испанлар Россияга боришади ва ЖЧ-2018да иштирок этишади.

Иньеста мавсум охирида «Барселона»да кетганди. ЖЧ-2018дан сўнг Япониянинг «Виссел Кобе» клуби сафида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф