Иньеста: "Реал" менга қизиқиш билдирган пайтлар бўлган, аммо у ерда ўйнашни истамадим"

Aslanov Jasurbek
28 май 2018, 14:17
"Виссел Кобе" ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг сўзларига кўра, ўз вақтида унга "Реал" қизиқиш билдирган.

"Менга "Реал" қизиқиш билдирган пайтлар бўлган. Аммо иш музокараларгача бормаган, чунки у ерда ўйнашни истамаганман.

"Барселона"даги стартим осон бўлмаган. Лекин бошқа жамоада тўлиқ ўйнагандан, "Барса" сафида 10 дақиқа тўп тепган яхшироқ деб ҳисоблаганман.

Японияга кўчиб ўтишим ҳақида тўхталадиган бўлсак, таклифлар кўп бўлди. Мен "Виссел Кобе"ни танладим, чунки бу қизиқ лойиҳа ва менга Япония ёқади" - дейди Иньеста.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›