UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  50 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  14 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил) Янгиликлар

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил)

Барчамиз учун қизиқ ўтган U-20 Осиё чемпионати муваффақиятли якун топди.

Шу орқали Ўзбекистон U-20 термаси Индонезияда ўтиши керак бўлган (!) кичик мундиалга йўлланма олди. Аслида ушбу саралаш ўйинлари 2020 йилда, жаҳон чемпионати эса 2021 йилда ўтказилиши керак эди. Аммо пандемия сабабли барча ишлар тўхтаб қолганди. Энди кечиккан турнир яна бир бор кечикиши кутилмоқда.

Аммо нима сабабдан? XXI асрда ҳеч қайси маълумотни оммадан яшириб бўлмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ички сирларни билиб, оммага тарқатадиганлар шунчалар кўпки, биз ўзимиз учун етарлича маълумот оляпмиз. Хўш, Индонезияда нималар бўляпти? Давлат ростдан ҳам ушбу турнирни ўтказишга тайёр эмасми?

Аслида давлат ушбу турнирни ўтказиш учун барчасини шай ҳолатга келтириб қўйган. Жаҳон чемпионати ўйинлари 6 шаҳарнинг 6 стадионида бўлиб ўтади. Икки кун олдин турнирнинг мадҳияси ҳам оммага тақдим қилинган. Фақатгина...

Ўртада сиёсий муаммолар борга ўхшамоқда. Чунки Индонезия давлати турнирга йўлланма олган Исроил давлати футболчиларини ўз ҳудудига киритишни истамаяпти. Аслида спорт ва сиёсат сўнгги 10-15 йиллик даврга қадар мутлақо бир-бирига қарамаган эди, аммо ҳозир барчаси ўзгача бўлиб бормоқда. Исроил ва Фаластин давлати ўртасидаги можаролар сабабли Индонезия шу қарорга келмоқда.

ФИФА нима қиляпти? Бу савол барчанинг кўнглидан ўтган. Чунки қуръанинг бекор қилингани ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ҳозирда ФИФАдагилар турнирнинг ўз вақти ва жойида ўтиши учун ҳаракат қилмоқда, фақатгина босим қилиш ва қўрқитиш орқали.

Ёзишларича агарда турнир ўз вақти ва жойида бошланмаса ФИФА Индонезияни турли хил санкциялар билан жазолаши ва ҳатто ташкилот аъзолигидан четлатиши билан қўрқитмоқда. Ўз навбатида ушбу қўрқитишлардан кейин Индонезия ҳам ФИФАга бойкот эълон қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда агарда турнир Индонезияда ўтмайдиган бўлса, ФИФА мезбонлик борасида Аргентина вариантини кўриб чиқади. Чунки ушбу давлат тезкорлик билан ЖЧни ўтказиш учун тайёр ҳолатга келишга ваъда берган.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика