UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  0 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  1 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  12 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  3 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  6 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  18 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  12 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил) Янгиликлар

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил)

Барчамиз учун қизиқ ўтган U-20 Осиё чемпионати муваффақиятли якун топди.

Шу орқали Ўзбекистон U-20 термаси Индонезияда ўтиши керак бўлган (!) кичик мундиалга йўлланма олди. Аслида ушбу саралаш ўйинлари 2020 йилда, жаҳон чемпионати эса 2021 йилда ўтказилиши керак эди. Аммо пандемия сабабли барча ишлар тўхтаб қолганди. Энди кечиккан турнир яна бир бор кечикиши кутилмоқда.

Аммо нима сабабдан? XXI асрда ҳеч қайси маълумотни оммадан яшириб бўлмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ички сирларни билиб, оммага тарқатадиганлар шунчалар кўпки, биз ўзимиз учун етарлича маълумот оляпмиз. Хўш, Индонезияда нималар бўляпти? Давлат ростдан ҳам ушбу турнирни ўтказишга тайёр эмасми?

Аслида давлат ушбу турнирни ўтказиш учун барчасини шай ҳолатга келтириб қўйган. Жаҳон чемпионати ўйинлари 6 шаҳарнинг 6 стадионида бўлиб ўтади. Икки кун олдин турнирнинг мадҳияси ҳам оммага тақдим қилинган. Фақатгина...

Ўртада сиёсий муаммолар борга ўхшамоқда. Чунки Индонезия давлати турнирга йўлланма олган Исроил давлати футболчиларини ўз ҳудудига киритишни истамаяпти. Аслида спорт ва сиёсат сўнгги 10-15 йиллик даврга қадар мутлақо бир-бирига қарамаган эди, аммо ҳозир барчаси ўзгача бўлиб бормоқда. Исроил ва Фаластин давлати ўртасидаги можаролар сабабли Индонезия шу қарорга келмоқда.

ФИФА нима қиляпти? Бу савол барчанинг кўнглидан ўтган. Чунки қуръанинг бекор қилингани ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ҳозирда ФИФАдагилар турнирнинг ўз вақти ва жойида ўтиши учун ҳаракат қилмоқда, фақатгина босим қилиш ва қўрқитиш орқали.

Ёзишларича агарда турнир ўз вақти ва жойида бошланмаса ФИФА Индонезияни турли хил санкциялар билан жазолаши ва ҳатто ташкилот аъзолигидан четлатиши билан қўрқитмоқда. Ўз навбатида ушбу қўрқитишлардан кейин Индонезия ҳам ФИФАга бойкот эълон қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда агарда турнир Индонезияда ўтмайдиган бўлса, ФИФА мезбонлик борасида Аргентина вариантини кўриб чиқади. Чунки ушбу давлат тезкорлик билан ЖЧни ўтказиш учун тайёр ҳолатга келишга ваъда берган.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика