UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  0 00:13А Серия. Иккинчи ва тўртинчи ўринлардаги жамоаларнинг ўзаро ўйини учун таркиблар эълон қилинди  0 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  0 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  5 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  11 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  6

IMHO: ўзбек футболига U-14 каби чемпионатлар керак! Янгиликлар

IMHO: ўзбек футболига U-14 каби чемпионатлар керак!

4-14 октябрь кунлари Ўзбекистон U-14 чемпионати ўтказиб келинмоқда.

Мусобақа ҳақида

ЎзПФЛ томонидан ўтказилаётган мазкур турнир ўзининг қизиқарли ўйинлари билан ёдда қолмоқда. Хусусан, мусобақа финалига финалига Суперлига ва ПРО Лигага алоқаси йўқ Одил Аҳмедов академияси — «Одил Жуниор» жамоаси ва Хоразм номидан иштирок этаётган, аммо бу клубга алоқаси йўқ Хоразм олий маҳорат мактаби тарбияланувяиларидан иборат «Хоразм» жамоаси етиб келганини ҳам ажойиб.

Йиллар давомида ўзбек футболининг ҳозирги юлдузларини тарбиялаган «Насаф», «Бунёдкор», «Машъал» каби клубларнинг ёшлари эса негадир бу турнирда омадли иштирок этишмади. Ўзбекистон терма жамоасининг 9 октябрь куни Малайзияга қарши ўйинда қайдномада бор айрим футболчиларнинг қайси академиядан чиққанини эслаб ўтсак.

Рустам Ашурматов «Бунёдкор», Ҳусниддин Алиқулов «Насаф», Дилшод Саитов «Насаф», Отабек Шукуров «Машъал», Азиз Ғаниев «Насаф», Жалолиддин Машарипов «Пахтакор», Достон Ҳамдамов «Бунёдкор», Ҳусайн Норчаев «Насаф», Элдор Шомуродов «Машъал», Иброҳимҳалил Йўлдошев «Пахтакор», Ислом Қобилов «Бунёдкор», Достон Турсунов «Нефтчи», Хожиакбар Алижонов «Пахтакор», Ойбек Бозоров «Насаф», Игорь Сергеев «Пахтакор» ва ҳоказо.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Футбол клублари ўз академияларига эътибор бериб, бунинг ортидан ўзбек футболига яхши футболчи етиштириб бергани эътиборга лойиқ, албатта. Ҳозирда ўтказилаётган мусобақалар ҳам, аслида, мақсад жиҳатидан тўғри кўзланган. Ёш футболчилар пойтахтга йиғилади, ўз жамоаси шарафини яхши ҳимоя қилишга ҳаракат қилади ва бунинг ортидан ҳозирги кундаги яхши савиядаги академиялар мураббийларининг эътиборига тушишлари мумкин.

Бундан ҳам 14 ёшгача бўлган бола, ҳам футбол академияси ва ўзбек футболи ютиш эҳтимоли бор.

Турнирдаги ташкилотчилик

Турнирнинг плюс томонлари саналганда ўйиндан кейин энг яхши футболчи учун бериладиган совға-ю, клублар жойлашган меҳмонхонани алоҳида келтириш мумкин. Ёш вилоятлик футболчи учун бу катта иштиёқ бериши турган гап.

Шунингдек, ЎзПФЛ эртага бўлиб ўтадиган финал олдидан медаллар ва кубокларни ҳам тайёрлаб қўйган.

Фото: ЎзПФЛ матбуот хизмати

ПФЛга таклиф

Турнирнинг илк куни «Сўғдиёна» жамоасининг айнан ўйини ўтадиган куни Тошкентга етиб келгани ҳақида эшитдик. Ушбу маълумотни мухлислар томонидан шу куни сайтимизда ёзилган фикрлардан ҳам билиш мумкин.

«Сўғдиёна U-14» бош мураббийи Улуғбек Алматов 1-турдан кейин берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Йўлдан келганимиз учун бироз қийналдик. Болалар очиқ футбол кўрсатишди. Ўйиндан қониқдим, лекин натижадан эмас. Клуб барча шароитларни қилиб берди. Худо хоҳласа академиямиз қурилмоқда. Ҳаммаси олдинда. Тўғри болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин босқичма-босқич бунга келишимиз керак. Барибир болаларга мотивация зарур».

Шунингдек, «Сўғдиёна» ва «Турон» жамоалари 2 кун давомида меҳмонхона топишда қийналгани ҳақида ҳам гап-сўзларни эшитдик.

ЎзПФЛ матбуот хизмати 2-3 бор битта меҳмонхона ташкилот билан ҳамкорлик қилаётгани, футболчилар эса ушбу hotel`да хордиқ чиқаришаётгани ҳақида хабар бериб келди. Юқоридаги икки клуб тўғрисида маълумотлар қанчалик асосли, аниқ факт йўқ (шу ўрида адашган бўлсак маъзур тутасиз).

U-14 ва U-16 Ўзбекистон чемпионати низомга кўра, жамоаларнинг хизмат сафари (йўлкира, овқатланиши, яшаш жойи) ва мусобақалар ўтказиладиган давр мобайнида ўз футболчиларини суғурта қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар клуб томонидан қопланади.

Ягона таклиф - ПФЛ регламентда жамоалар пойтахтга (мусобақа ўтказиладиган жойга) энг камида бир кун аввал келишни мажбурий қилиб кўрсатса яхши бўларди. Бунда жамоалар кўникиб олишади, узоқ йўл босмасдан стадионга келишади.

Бу каби мусобақалар керак ўзбек футболига. Ишонамизки, бу ҳаракатлар ўз самарасини беради. Эртага финал, Чиғатойда кўришгунча!

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика