UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  2 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  0 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  12 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5

Илёс Қурбонов: "Ҳозирги асосий мақсадимиз — "жон сақлаш" Янгиликлар

Илёс Қурбонов: "Ҳозирги асосий мақсадимиз — "жон сақлаш"

Ўзбекистон Суперлигаси 26-турида "Насаф" - "Металлург" (1:2) баҳси бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Илёс Қурбонов иштирок этди.


"Ассалому алайкум. "Насаф" қанчалик кучли жамоа эканлигини, қандай футбол ўйнашини билардик. Яхши шаклланган жамоа, таркибда сифатли ижрочилар кўп. Улар ўз-ўзидан чемпион бўлиб қолгани йўқ. Бу ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Мазкур беллашувга тайёргарлик учун бизда 3 ҳафта вақтимиз бор эди ва яхши таҳлил қилдик. Кўпгина вазиятларга эга бўлдик, улардан вақтлироқ фойдаланиш ҳам керак эди. Айтиб ўтганимдек, ҳар бир учрашув биз учун финал эди. Ҳаммага раҳмат. Олдинда яна ўйинлар бор", - деди Илёс Қурбонов.


Ўз вақтида сиз ҳам "Насаф"да тўп тепгансиз. Ўша вақтдаги жамоа билан ҳозиргисини ҳақида нима дея оласиз?
"Насаф" доим кучли жамоа бўлган. Ўша вақтлар ҳам кучли бўлган. Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Зафар Холмуродов, Ботир Қораев каби кучли футболчилар бўларди. Иккинчи-учинчи ўринни олиб юрардик доим, чемпионлик учун доим бир оз етмай қоларди. Олдинги футбол бошқа нарсаларни талаб қиларди, замонавий футбол бошқачароқ. Балки олдинги "Насаф" ижрочилари кучлироқмикин, деб ўйлайман.

Бугун "Металлург" ғалаба қозонди. Сизнинг жамоангиз "Насаф"дан жисмоний жиҳатдан кучлироқмиди ёки иштиёқ борасида?
- Биз жисмоний тарафдан ҳам тайёр эдик. Буни олдинги беллашувлар ҳам кўрсатди. "Насаф" ҳам жисмонан кучли. Шунчаки, бундан аввалги баҳсда улар Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўйинда майдонга тушишди. Инсон организмини алдаб бўлмайди. Болаларга ўйиндан аввал ҳам таъкидлагандим. 45 дақиқа чидаб берсак, иккинчи бўлимда "Насаф"да чарчоқ аломатлари сезилишини билгандик. Шунинг учун, йигитларга биринчи бўлимдан кейин янада фаолроқ тарзда олдинга боришни тайинлагандик.

Биринчи даврада кўп йўқотишлар бўлди. Балки бунга жисмоний тайёргарлик сабаб бўлгандир. Эътибор қилган бўлсангиз, иккинчи даврада жамоамиз биринчи даврага қараганда 60%га ўзгарди. Ҳозирги асосий мақсад жон сақлаш.   

Ҳозирги "Насаф"нинг ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучлироқ деб биламан. Назаримда, ҳимояда муаммолар бор.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика