

Daily Mail хабарига кўра, миллиардер вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва қулай фурсат туғилганда, топ-клубга таклиф юбориши мумкин.
"Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш Илон Маскга 4,5 миллиард фунтга (тахминан 5,09 миллиард евро) тушиши мумкин. Шу билан бирга, Tesla эгасининг бюджети 157 миллиард фунт (тахминан 177 миллиард евро)га баҳоланмоқда.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда сўнгги йилларда клуб мухлислари томонидан шафқатсизларча танқид қилинаётган Глейзерлар оиласига тегишли ҳисобланади.



