

- Олдинлари Манчестер шаҳрининг ранги қизил эди, бироқ Сиз "Сити"даги фаолиятингиз вақтида ранг мовийга ўзгарди. Манчестер шаҳри учун курашдаги рақобат ҳақида нимадир дея оласизми?
- Ҳа, сўнгги йилларда Манчестер шаҳрининг ранги мовийлашди.
Футболдаги шундай соғлом рақобат жуда муҳим. Туркиядаги Истанбул дербиларини ҳам бунга мисол қилса бўлади. Бундай учрашувлар доимо мухлисларни босим остида ушлаб туради, кураш эса сўнгги дақиқагача давом этади.
Лекин "Манчестер Сити" футболчиси сифатида ҳам "Манчестер Юнайтед"нинг доимо муваффақиятли мавсумни ўтказишини истардим, - деди Гюндоган.



