UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  3 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

Илҳомжон Қундузов: “Ҳеч қачон “Қўқон-1912”ни ёлғизлатиб қўймаймиз” Янгиликлар

Илҳомжон Қундузов: “Ҳеч қачон “Қўқон-1912”ни ёлғизлатиб қўймаймиз”

Замонавий футболда мухлислар клуби катта роль ўйнаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ахир футбол мухлислар учун ўйналади.

Бунга монанд равишда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган ҳар бир жамоа ҳам – ўз ишқибозлар клубига эга десак муболаға бўлмайди.

Йил бошида  Қўқонда ҳам мана шундай мухлислар клуби ўз фаолиятини бошади ва бугунги кунга келиб, барчанинг ҳавасини келтирмоқда.

Мухлислар клуби вакиллари кўп ҳолларда жамоанинг машғулотларини ҳам кўзатиб боришмоқда. Футболчиларга далда бўлишмоқда.

Қаҳрамон Исроилов ва Илҳомжон Қундузов бошчилик қилаётган “Қўқон-1912” мухлислар клуби жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида сафар ўйинларига доим бораётгани жамоага қўшимча куч бахш этаётгани аниқ. Мухлислар клуби аъзоларининг Бухорогача боришгани таҳсинга сазовор. Ўз навбатида мухлисларга клуб томонидан ҳам қулайликлар яратиб берилмоқда. Қўқонда азалдан футболни севишади. Бу ердаги ишқибозлар республикада етакчилар қаторида тилга олинади, десак хато бўлмайди.

– Барчасини яхши ташкил этганимиз боис, сафарга бориб келишда қўқонлик мухлис муаммога дуч келишмаяти, дейди Илҳомжон Қундузов. – Йил бошида мухлислар клуби билан маслаҳатлашган ҳолда ишга киришганмиз. Ўшанда мақсадимиз – Қўқонда ишқибозлик маданиятини ижобий маънода кўрсатиб қўйиш эди. Бунга эришдик деб ўйлайман. Ҳар ҳолда, сафимиз кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Бошқа жамоалардаги мухлислар клуби вакиллари биз билан ҳамкорлик қилишга интилишмоқда. Қўқонга келган мухлислар клуби аъзолари бу ерда хурсанд ҳолда кетишларини таъминлаяпмиз.

Барчамизни ниятимиз битта – жамоамизни яхши ва ёмон кунларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, далда бўлиш.  Мухлислар клуби ташкил топганидан кейин жонбозлик кўрсатиб келаётган ашаддий мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Айнан уларнинг саъи-ҳаракатлари эвазига бир қатор режалар тузиб, ривожланиш сари одимлаяпмиз. Ҳеч қачон “Қўқон-1912”ни ёлғизлатиб қўймаймиз. Биз доимо сен билан бирга “Қўқон-1912”, деб сўзини якунлади Илҳомжон Қундузов.

Чиндан ҳам “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар учун ўйнайди. Уларга хурсандчилик улашиш барчанинг мақсадидир. Ўз навбатида мухлислар клуби жамоанинг бир бўлагидир.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика