Илҳом Юнусов: “Ғалабадан бошқаси қониқтирмас эди”

Narzulla Saydullayev
11 мар 2017, 21:53
Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашувида навоийликлар ярим ҳимоячиси Илҳом ЮНУСОВ ғалаба тўпи муаллифига айланди.

Учрашувдан кейин футболчининг ўзи бу ҳақда шундай деди:

-Учрашувга барчамиз 100 фоиз тайёр эдик. Ютуқдан бошқа натижа бизни қониқтирмасди. Шукрки, ғалаба биз томонда бўлди. Рақиб ҳам жуда яхши ўйин кўрсатдганини таъкидлашим жоиз. Муҳими биз ўз мухлисларимиз кўз ўнггида уч очкони қўлга кирита олдик. Бунинг учун бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдираман.

Голга келсак, қанотдан тўп узатилган вазиятда тўпни бош билан дарвозага йўллашдан бошқа йўлим йўқ эди. Биринчидан ортимдан икки ҳимоячи, дарвоза олдида ҳам рақиб футболчилари бор эди. Улар менга тўпни оёқ билан тепишга имкон беришмасди. Шу сабаб жамоадошим узатган тўпни ўйлаб ўтирмай, бош билан дарвозага йўналтирдим.Тўп эса кутилгандек дарвоза тўрига аниқ бориб тушди. Бу эса биринчи ғалабамиз учун замин яратди.


"Қизилқум" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia