UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  5 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  5 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   9 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  13

Илҳом Юнусов: “Динамо”да энг аввало инфратузилмани янгилаш керак” Янгиликлар

Илҳом Юнусов: “Динамо”да энг аввало инфратузилмани янгилаш керак”

Самарқандликлар ўз тарихида учинчи бор олий лигани тарк этди. Гарчи давралар оралиғида йирик трансферлар амалга оширилган бўлсада бу ҳам барибир наф бермади.

Натижада “Динамо” сўнгги турда ўз майдонида қимматли очколарни бой берган холда, 16-ўринга тушиб кетди. Биз эса жамоа сардори Илҳом Юнусов билан суҳбатлашиб, инқирознинг сабабларини билишга уриндик.

- Давралар оралиғида ҳуқуқий жамоам бўлмиш “Насаф” раҳбарияти билан маслаҳатлашган холда “Динамо” сафига бориб қўшилгандим. Ўзим туғилиб ўсган Самарқанд жамоасига ёрдам бериш мақсадида мендан ташқари яна бир қатор маҳаллий ва шу билан бирга таниқли ўйинчилар ҳам ташриф буюрганди. Тўғриси, ўша пайтда “Динамо”ни кучлилар сафидан тушиб кетишини умуман ўйламагандик. Аксинча янада юқорига кўтарилиш учун харакат қилдик. Афсуски якунда жамоа элитани тарк этди. Бундан жуда хафаман.

- “Олмалиқ” билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Очиғи шу куни омадимиз келмади. Кўплаб имкониятлардан унумли фойдаланмаслик натижасида охир-оқибат уч очкодан маҳрум бўлдик. Ғалаба биз учун сув ва ҳаводек зарур эди. Бутун фикру-зикримиз сўнгги турда муваффақият қозонишга қаратилганда. Шунга монанд ўйинга пухта тайёргарлик кўрилди. Лекин 40 секунд қолганида ҳаммаси биз учун салбий томонга ўзгариб кетди.

- Гарчи “Динамо” қуйи лигага тушиб кетган бўлсада Самарқандга қайтганимдан ҳеч афсусланмайман. Қўлдан келганича бор кучимиз билан харакат қилдик. Аммо кўплаб баҳсларда омад етишмаслиги панд берди деб ўйлайман.


- “Нефтчи”, “Бунёдкор” каби жамоаларга қарши ўтказган учрашувларимизда омад очиқчасига юз ўгирди. Натижада қимматли очколарни бой бердик.

- Самарқанд футболининг инқироздан олиб чиқиб кетиш учун аввало раҳбарлар ўзлари клубга бош-қош бўлиши керак деб ҳисоблайман. “Динамо”га ёзда қайтган бўлсам яширмайман вазият ижобий томонга ўзгарди. “Динамо”да энг аввало инфратузилмани янгилаш керак. Шундагина ашаддий ишқибозларимиз кутган онлар келади. Бу ерда ажойиб мухлисларимиз бор. Афсуски улар учун энди келаси йил олий лига ўйинлари йўқдек.

- Ўзимга келсак, энди келгуси тақдиримни олий лиганинг бошқа клуби билан боғламоқчиман. Тўғриси, ҳозир олимда 3-4та вариант турибди. Кун-ора қўнғироқ қилишиб, ўз жамоасига чорлаётганлар бўлмоқда. Аммо уларнинг номларини сир сақлаб турганим маъқул. Насиб қилса яқин орада ҳаммасига ойдинлик киритилади.

- “Насаф” билан амалдаги шартномам 31 декабрь куни ўз кучини йўқотади. Унга қадар қаршиликлар иҳтиёрига қайтиб, дастлабки йиғинда иштирок этаман.


- Плей-офф баҳсида жиззахликларнинг имкониятини юқори баҳолайман. Уларда яхшигина тажриба бор. Даврон ака Файзиев ёш ва иқтидорли йигитлар иштирокида курашчан жамоа шакллантирган. Тўғри, “Оқ-тепа”да ҳам маҳоратли футболчилар бир талай. Аммо олий лига барибир олийдир. Яна ким билади дейсиў бу футбол. Унда башоратлар ҳамиша ўзини оқлайвермайди. (Кулиб) Мана яқинда “Реал” ўз майдонида “Барселона”га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Кўпчилик бундай ҳисоб қайд этилишини кутмаганди.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика