Илҳом Суюнов: "Лой жанги ёдимда"
16 окт 2015 14:58
Янгиликлар
Илҳом Суюнов: "Лой жанги ёдимда"
- Аввало рамзий терма жамоадан ўрин олганимдан хурсандман. Финалларга келсам 2007 йил МҲСК стадионида бўлиб ўтган "лой жанги"ни яхши эслайман. Ўша пайтлари "Бунёдкор" энди пайдо бўлган ва биринчи уринишда финалга чиққан эди. Таркиблар тенг кўринишда эди. Омад бизга пенальтилар сериясида кулиб боқди. Рашид Ғофуров пенальтини бажара олмаганидан сўнг биздан Темур Жўраев гол уриб бизга кубокни тухфа этган эди.
Яна 2009 йилни эслайман. Хайрулла Каримов ўйинни бошидан қизил карточка олиб чиқиб кетади. Қизиғи уни майдон ташқарисига ўзим овутиб кузатиб қўйганман, ўйин тугашига оз қолганида буни қарангки, ўзим ҳам қизил карточка олдим. Иккинчи сариқ карточкани Ғофуровни қувлаб қолганимда беришганди. Қаердан билай мен футболда ўйинчини қувлаб бўлмаслигини (кулади).
- Эртанги ўйиндан Суюнов нимани кутяпти?
- Тўғрисини айтсам ҳозир бироз футболдан четдаман. Эртага ким кучли бўлса ўша жамоа ғалаба қозонсин.
Фикрлар