UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  5 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  3 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  7 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  1 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  12

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай? Янгиликлар

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай?

Хабарингиз бор, кеча "Насаф" жамоаси Гулистоннинг "Гулистон" жамоасини сафарда 0:4 ҳисобида доғда қолдирди.
"Насаф"нинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов учрашув 58-дақиқасида жароҳати туфайли Азамат Алланиёзовга алмаштирилди.

Кеча Илҳом Шомуродов ўзининг мавсумдаги 8-голини киритди. У учрашув 57-дақиқасида майдон марказида Абдуллаев билан ўзаро комбинация ташкил қилди. Зоҳид чап қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳужумдаги шеригига оширди. Дарвозабон билан тўп учун курашга чиққан Шомуродов тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Албатта бу бу ҳол "Насаф" мухлисларини хавотирга солиши турган гап. Биз бугун Илҳомга қўнғироқ қилиб, унинг соғлиги билан қизиқдик. "Йўқ, жароҳат олганим йўқ. Ҳаммаси жойида. Соппа-соғман. Мана биринчи даврани ҳам яхши якунлаб олдик. Мени ва йигитларнинг кайфиятимиз жуда яхши. Ҳозир Тошкентдаман, энди бироз дам оламиз. 11 июлда Тошкентда йиғиламиз жамоамиз бу ерда тиббий кўрикдан ўтишади. Қаршидаги базамизда 14 июль куни йиғиламиз ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз",-дейди Илҳом Шомуродов.

Биз сайтимиз орқали Илҳом Шомуродовга мустаҳкам соғлик тилаймиз, умид қиламизки, у иккинчи даврада ҳам ўзининг голлари билан биз мухлисларни хурсанд қилаверади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика