Илҳом Мўминжонов: "Турнинг марказий ўйини Қўқонда бўлади"

Narzulla Saydullayev
8 авг 2016, 10:20
Ўзбекистон чемпионати 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Пахтакор” жамоасининг ўринбосарлар таркиби мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Аввало ўринбосарлар баҳсида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. 1997-йилда туғилган бир нечта футболчиларимиз Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганлиги боис , асосий таркибдан бир нечта футболчилар ўринбосарлар таркибида майдонга тушди. Жуда қийин бўлган баҳсда шогирдларим 1-0 ҳисобида ғолиб чиқишди.Бунинг учун уларга миннатдорчилигимни билдираман.

Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс жудаям қизиқарли бўлишини кутяпман. Қўқонда доим бизга қийин бўлган. Бу жамоа ўз мухлислари қаршисида жуда кучли ўйин намойиш қилади. Биз ҳам ўтган турда Андижонда йўқотилган очколарни жойига қўйиш учун курашамиз.Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 17-турнинг марказий учрашуви Қўқонда бўлади –дейди Илҳом Мўминжонов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia