UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  374 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  15 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйиндаги ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Ҳали олдинда 5 та тур бор, шу сабаб астойдил ҳаракат қиламиз. Мақсад сари интилаяпмиз, курашишда давом этамиз. 

Кейинги ўйинда "Динамо" билан ўйнаймиз. Ўйлайман-ки, бу ўйинга ҳам бугунги каби мухлислар келади. Чунки жамоамиз мухлислар учун ўйнайди ва уларнинг ташрифи бизга қўшимча мотивация беради.

- Бугун "Олимпик" устидан жорий мавсумда илк бор ғалаба қозонилди ва  осонликча бўлгани йўқ. Бу жамоа "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяптими?
- Бу жамоа билан уйда дуранг, сафарда мағлубият қайд этгандик. Биласизми, бугунги ўйинда "Олимпик" жамоаси хавфли вазиятларсиз иккита гол уриб кетди. Биринчисида ўзимизга гол урдик, иккинчи гол ҳимоя чизиғимизнинг хатоси эвазига пенальтидан урилди. Иккинчи бўлимда юқори прессинг ташкил этдик ва голлар урдик. Шу руҳда ўйнашда давом этамиз. Шундай ўйин намойиш этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе "Нефтчи"нинг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири сифатида майдон холатини кўрсатди. Бу фикрга муносабатингиз қандай?
- Майдон борасида ишланаяпти. Насиб бўлса кейинги мавсум Суперлигага чиқсак майдонимиз тўлиқ тайёр холатга келади. Энди мағлуб бўлган жамоа турли сабабларни келтиради. Майдонимиз холати ёмон эмас, бу борада раҳбарият томонидан ишлар олиб борилган. Бу майдон нимаси билан халақит берган, билмадим. "Олимпик"ни ҳурмат қиламиз. Шунингдек Темур Кападзени ҳам, жамоа бош мураббийи тажрибали мутахассис. Ўйин борасида устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Шу руҳда давом этсак албатта Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика