

Жорий йилнинг 14 июнидан 13 июлига қадар Америка Қўшма Штатларида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этмоқда.
Вакилларимиз “Флуминенсе“ – “Боруссия Дортмунд” ўртасидаги 1-тур учрашувига тайинлов олди.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин (барчаси – ўзбекистонлик), Омар Ал-Али (БАА).


