UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  17 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  15 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5

Илдар Сакаев – «Оқ-тепа»нинг тарихида қолган мураббий! Янгиликлар

Илдар Сакаев – «Оқ-тепа»нинг тарихида қолган мураббий!

Охирги икки мавсумдан буён олий лигани кўзлаётган “Оқ-тепа” 2015 йил элитага шу қадар яқин келдики, буни худди миллий терма жамоамизнинг сўнгги жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларидаги иштирокига қиёслаш мумкин.

Ўшанда миллий терма жамоамиз дастлаб 2та гол эвазига, кейин пенальтилар серияси туфайли мундиалдан “қуруқ” қолган бўлса, “Оқ-тепа” аввалига ўз уйидаги икки учрашувдаги дуранг, сўнг ўтиш ўйинида фойдаланилмаган вазиятлар “қурбонига” айланди. Бунда албатта клуб раҳбариятининг сиёсатини эътироф этиш жоиз. Жамоа бугунги кунда биринчи лиганинг биринчи рақамли клубига айланиб улгурди. Бунга ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Клубнинг ўтган йилги натижасида бевосита бош мураббий Илдар Сакаевнинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Тажрибали мутахассис гарчи шогирдлари билан олий лига йўлланмасини қўлга кирита олмаган бўлса-да, “Оқ-тепа”ни илк бор чемпионатни иккинчи ўринда якунланишига ҳисса қўшди ва клуб тарихида қолди.


Мураббийлар ҳақида

2000 йилдан ўз фаолиятини бошлаган “Оқ-тепа” 2005 йилга қадар Тошкент шаҳар 2-лига баҳсларида иштирок этган. Худди ўша йили шаҳар биринчилигида ғолиб чиққан клуб, 1-лигага ўтиш турнирида иштирок этиб, йўлланмани қўлга киритади. Жамоани 1-лигадаги дебют мавсумида марҳум Низом Нортожиев ва Отабек Мансуров мураббийлар жуфтлиги бошқаради. Дебют мавсумда жамоа 38та учрашувда майдонга тушиб, 14та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 6 учрашувда дуранг қайд этган. Қолган баҳсларда мағлубиятга учраб, мусобақани 48 очко билан 11-поғонада якунлаган. 2007 йил Отабек Мансуров бошқарувидаги жамоа анча ўзига келиб олиб, биринчи лигага мослашганини барчага кўрсатиб қўяди. Тўғри, “Оқ-тепа” чемпионатни яна 11-ўринда тугатади, бироқ ғалабалар сони кўпроқ, мағлубиятлар сезиларли даражада камаяди. Клуб биринчи лигадаги учинчи мавсумида Равиль Имомов мураббийлигида каттагина сакраш қилиб, чемпионатни олтинчи ўринда якунлайди. 

Айрим сабабларга кўра, “Оқ-тепа” 2009 йил 1-лигада иштирок этмайди. 2010-2011 йилги мавсумларда ёш мутахассис Александр Мочинов “Оқ-тепа” устози сифатида фаолият олиб боради. Ёш мураббийга тажриба камлик қилиб, жамоанинг натижаларида пасайиш кузатилади. Тошкентликлар 2010 йилги мавсумни 11-ўринда якунлаган бўлса, орадан бир йил ўтиб, чемпионатнинг ҳақиқий аутсайдерига айланади. Аҳамиятлиси шундаки, Александр Мочинов клуб тарихида икки йил мураббий сифатида ишлаган ягона мутахассис бўлиб турибди, ҳозирча...

2012 йил мураббийлик ёш мутахассис Воҳид Холбоевнинг қўлига ўтди. Аммо ёш мураббий мавсум якунланмасиданоқ истеъфога чиқарилди. Чемпионат марҳум Фарҳод Абдурасулов раҳбарлигида 8-ўринда якунланди. Ўша мавсум “Оқ-тепа” либосида футболчи сифатида тўп сурган Александр Токов 2013 йил жамоага мураббийлик қилади. Бу ёш мутахассисга ҳам тажриба етишмайди. Натижада клуб чемпионатни 10-поғонада якунлашга мажбур бўлади. 2014 йил клубга яна Александр Мочинов қайтади. Жамоа олдига расман олий лигага чиқиш вазифаси қўйилади. Биринчи босқичда ҳаммаси бир маромда кетаётган вақтда Александр Владимирович ўз хоҳиши билан истеъфога чиқади. Иккинчи босқичдан тажрибали мутахассис Фурқат Эсанбоев бош мураббий этиб тайинланади. Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар, орада жамоа устозсиз қолиши якунда натижаларга ҳам ўз таъсирини ўтказиб, “Оқ-тепа” олий лигага чиқа олмайди. Сўнгги турдаги мағлубият сабаб учинчи ўриндан ҳам “қуруқ” қолади, аммо 4-ўрин клуб учун тарихий натижа ҳисобланарди. Сабаби, жамоа биринчи лигадаги фаолияти давомида ҳали мавсумни тўртинчи ўринда якунламаганди. Бироқ вазифа бажарилмагани боис, илк бор қўлга киритилган тўртинчи ўриннинг завқи бўлмади.


Тарихда қолган 2015 йил

Жамоа 2015 йил ҳам ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйди. Сўнгги мавсумда Фурқат Эсанбоевга ёрдам берган Илдар Сакаев бош мураббий этиб тайинланди. Илдар Усмонович кўп жиҳатлар бўйича клуб тарихида қолди. Хусусан, гарчи жамоа олий лигага чиқа олмаган бўлса-да, бунга жуда яқин келди. Олий лига жамоаси бўлмиш “Сўғдиёна” қарши ўтказилган ўтиш ўйини мураббийнинг ишини кўрсатиб берди. Гарчи пойтахтликлар шу куни мағлубиятга учраган бўлса-да, майдонда қандай жамоа эканликларини кўрсатиб қўйди. Клуб биринчи лигада иштирок этишни бошлаганидан бери илк бор ўз майдонида фақатгина бир марта мағлубиятга учради. Ёдингизда бўлса, “Оқ-тепа” биринчи босқичда ўз майдонидаги 9 учрашувнинг барчасини ғалаба билан тугатганди, ҳатто дуранг ҳам қайд этилмаганди. Аммо иккинчи босқичнинг 1-турида “Хоразм”дан кутилмаган мағлубият қабул қилиб олинди. Мавсум якунланиши арафасида эса, “Орол” ва “Машъал” Тошкентдан нафақат бир очко билан қайтди, балки олий лига йўлланмасини “Оқ-тепа”дан “олиб”, “Обод”га “бериб” кетди. Тўғри, жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажара олмаса, бунда сафар ўйинларидаги очко йўқотишлар ҳам инобатга олинади, аммо “Оқ-тепа”да ўз майдонида бой берилган 7 очко амалда клубни олий лигадан маҳрум қилди. Лекин ўз уйидаги бир мағлубият, икки дуранг тарихга кирди. Боиси, жамоа шу кунга қадар бутун мавсум давомида ўз уйида камида 3 марта мағлубиятга учраганди. Аксар ҳолларда мағлубиятларнинг сони кўпайиб кетарди. Илдар Сакаев мураббийлигидаги жамоа рақибларига ҳақиқий “чақилмас ёнғоқ” бўла олди дейиш мумкин. Айтганча, шу ерда Ўзбекистон Кубоги доирасида “Нефтчи”га қарши ўтказилган учрашувни эслаб ўтмасак бўлмайди. Ўша вақтда олий лига пешқадами бўлиб турган фарғоналиклар пойтахтда йирик ҳисобда ютқазиб қўйишганини кўпчилик кутилмаган натижа сифатида эътироф этди. Зеро, “Нефтчи” орадан уч кун ўтиб, “Бунёдкор”ни ўз уйида ютишнинг уддасидан чиққанди. Майли, натижа кутилмаган бўлиши мумкин, аммо бу ерда футболчилардан ташқари, мураббийнинг ҳам меҳнатини эътироф этиш даркор. Чунки “Оқ-тепа”дан олдин “Нефтчи”да ишлаган Илдар Сакаев ушбу қарама-қаршилик орқали ўзининг қандай мутахассис эканлигини амалда кўрсата олди. Асосийси, гарчи кубок ўйинлари биринчи лига жамоаси учун муҳим роль ўйнамасада, шогирдларини учрашувга ажойиб тарзда тайёрлай билди. Натижасини ҳамма билади. 

Яна бир факт: “Оқ-тепа” деярли ҳар мавсум олий лигага чиқишга асосий даъвогар жамоаларни ўз уйидаги ўйинларда мағлубиятга учратар эди. Бунинг учун 2013 йил “Андижон”нинг 9 ўйин, “Машъал”нинг нақд 23 учрашув давом этган мағлубиятсиз серияси Тошкентда тўхтаганини эслаш кифоя. Ўтган йили “Қўқон-1912” ва “Шўртан” ҳам пойтахтдан мағлубият билан қайтишга мажбур бўлган. 2007 йил “Сўғдиёна”, 2008 йил “Хоразм”, 2010 йил “Бухоро”, “Сўғдиёна” ва 2012 йил “Сўғдиёна” ҳамда “Гулистон” Тошкентда мағлубиятини тан олган. Айрим ўйинларда йирик ҳисоблар ҳам қайд этилган. “Оқ-тепа” фақатгина 2011 йил олий лига йўлланмасини қўлга киритган “Локомотив” ва “Гулистон” олдида ожиз қолган. Илдар Сакаев бошчилигидаги футболчилар бу йил айнан шу жиҳат бўйича ҳам тарихга киришди. Яъни, жамоа ўзи биринчи лигада қатнаша бошлаган йилларда пешқадамларни Тошкентда керак бўлса, йирик ҳисобларда мағлубиятга учратган бўлса-да, сафардаги ўйинларда худди ўша ҳисобларда ютқазиб ҳам қўйган. Фақат бу йил пешқадам “Обод” иккала учрашувда ҳам “таслим” этилди. Албатта бунда футболчилардан ташқари, бош мураббий Илдар Сакаевнинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Шу ерда мураббий асосий ўйинларга шогирдларини қандай тайёрлашни билишига қойил қолмай илож йўқ. Илдар Усмоновичнинг клуб тарихида қолишига асосий сабаб шуки, “Оқ-тепа” мавсумни иккинчи ўринда якунлади ва ПФЛ томонидан махсус дипломлар билан тақдирланди. Бу ҳам ўзига хос тарих! 

“Оқ-тепа”нинг биринчи лигадаги кўрсаткичлари

Йил

Бош мураббийлар

Ўрни

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

2006

Низом Нортожиев, Отабек Мансуров

11

38

14

6

18

57-63

48

2007

Отабек Мансуров

11

38

19

8

17

67-59

65

2008

Равил Имомов

6

34

15

8

11

61-53

53

2010

Александр Мочинов

11

30

13

2

15

48-49

41

2011

Александр Мочинов

16

30

6

2

22

25-68

20

2012

Воҳид Холбоев, Фарҳод Абдурасулов

8

30

15

0

15

67-62

45

2013

Александр Токов

10

30

10

7

13

39-49

37

2014

Александр Мочинов, Фурқат Эсанбоев

4

30

19

4

7

70-41

61

2015

Илдар Сакаев

2

30

20

4

6

63-22

64


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика