UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  28 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  22 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  52 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Роҳатижон Янгиликлар

Роҳатижон

Самарқанд, айниқса Ургут томонларга йўли тушганлар "роҳатижон" нима эканини яхши билишади.

Бу салқин ичимлик тоғлардан олиб келинган тоза қор ва эритилган шакардан қилинган ширин сувдан тайёрланади. Қор ва ширин сувнинг табиий уйғунлиги инсон кўнглини жазирамадан халос этиб, тетиклик бахш этади.

Бугун Самарқандда мана шундай завқ бағишлайдиган "роҳатижон" футбол учрашуви ҳам бор. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам бу мавсумда мухлисларбоп, ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Агарда инкор қилса демак бу йил футбол кўрмаган бўлади.

Абрамов Самарқандда футболни қайта жонлантираётган бўлса, Лушчан юлдузларсиз ҳам жамоавий ўйин орқали юқори мақсадлар сари интилиш мумкинлигини амалда исботламоқда.

"Навбаҳор" охирида отни қамчилади, "Динамо"да ҳаражатли ҳаракат

ФИФА ва ЎФА томонидан жорий этилган таъқиқлар сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаган "Навбаҳор" трансфер ойнасининг сўнгги кунларида қарздорликларни бартараф этиб, жамоани тўлдиришга муваффақ бўлди. Асосий фигуралар Жамшид Болтабоев, Муҳаммадали Ғиёсов, Жулио Сезар бўлди. 

Тарк этганлар:

Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

Алишер Одилов ("Нефтчи")

Сергей Карпович ("МЛ Витебск", Беларусь)

Шаҳзод Тоиров (ОКМК)

Жаҳонгир Турсунов ("Нефтчи Қўчқор Ота", Қирғизистон)

Жамоага қўшилганлар:

Жулио Сезар ("Утаи Тани", Таиланд)

Муҳаммадали Ғиёсов ("Нефтчи")

Жамшид Болтабоев ("Нефтчи")

Муслимбек Ҳабибуллаев ("Оқтепа")

Жалолиддин Содиқов ("Олимпик")

Мустафо Абдуманнопов

"Динамо"нинг ёзги трансфер фаолияти эса ҳаражат билан боғлиқ бўлди. Жумладан, "Пахтакор"дан Улуғбек Ҳошимов 400 миллион сўмга харид қилинди, Маҳмуд Маҳамаджонов ижараси учун 80 миллион сўм тўланди. "Сурхон"дан ҳужумчи Жаҳонгир Абдусаломов трансфер асосида жамоага қўшилди. Ярим ҳимоя чизиғини эса Дмитрий Плетнёв кучайиши кутиляпти. Тарк этган футболчилар асосан захира ўйинчилари бўлгани учун катта йўқотиш юз бермади.

Вадим Абрамов Самарқандда Бразилияни қуряптими?

Абрамовдан ёзги трансферлар давомида, асосан, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш кутилганди. Аммо у марказий ҳимоячи сифатида Марко Станоевичдан фойдаланишни маъқул кўрди. Шунга қарамай, жамоа биринчи даврани кутилганидан яхшироқ натижа билан якунлади.

"Тезкор студия"да таъкидланганидек, Абрамов Самарқандда "бразилияча" ўйнайдиган "Динамо"ни шакллантирмоқда. Жамоанинг ўйин услуби футбол шинавандаларига маъқул келмоқда. Ахир стадионга келган томошабин жамоаси ва футболдан мамнун бўлиб чиқиши керак. Бу — чиройли комбинациялар, тўп назорати ва доимий ҳаракат асосида қурилган ҳужумкор футбол.

Қизиғи шундаки, Карленович марказий ҳимоячи жалб қилмади. Марко Станоевични айрим ўйинларда шу позицияда ўйнашига тўғри келяпти. Бу ҳолатни Абрамов жамоаларда кўп гувоҳи бўлганмиз. Жамоа биринчи даврани кутилганидан юқори натижалар билан якунлади. Мухлислар эса футболдан рози бўлиб стадиондан қайтяпти.

Кимда қандай тақвим?

"Динамо" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Машъал" – "Динамо"

11.08.2025. "Динамо" – "Пахтакор"

16.08.2025. "Динамо" – ОКМК

20.08.2025. "Сўғдиёна" – "Динамо"

25.08.2025. "Динамо" – "Шўртан" (Ўзбекистон Кубоги)


"Навбаҳор" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Навбаҳор" – "Сўғдиёна"

12.08.2025. "Андижон" – "Навбаҳор"

16.08.2025. "Навбаҳор" – "Нефтчи"

20.08.2025. "Шўртан" – "Навбаҳор"

25.08.2025. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (Ўзбекистон Кубоги)


Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади. Ва энг асосийси, Самарқандда "роҳатижон" ичган томошабинлар табиий завқ ила футбол лаззатини ҳам татиб кўришади. Умид қиламанки, икки жамоа бугунги фикрларимга зид футбол кўрсатишмайди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика