Мажлисда таъкидландики, Олий Лига-2014 биринчи давра ўйинларида ҳакамлик савияси анча яхши бўлди. Айни вақтда, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич учрашувларидаги ҳакамлик сифати сезиларли даражада паст бўлиб, бунда биринчи навбатда ҳакамларнинг ўзи айбдор эканлиги таъкидланди.
Танқидий руҳда ўтган мажлисда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган, ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти томонидан билдирилаётган ишончни оқлай олмаётган ҳакам ва назоратчиларни жазолаш, зарур бўлса, уларни четлатиш ҳақида қарорлар қабул қилиш кераклиги қайд этилди.
Мажлисда кун тартибидан ўрин олган қатор масалалар бўйича фикр алмашилди, ҳакамлар ва назоратчилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ва тегишли хулосалар чиқарилди, шунингдек, соҳа мутахассислари олдида мавсумнинг ҳал қилувчи иккинчи ярмини юқори савияда ўтказиш вазифаси тургани эслатиб ўтилди.