

"Мауро фаолиятини охиригача "Интер" сардори бўлиб қолиши мумкинми? Бу жамоанинг мухлисасиман, шундай бўлади деб умид қиламан. У фақат шу клуб ҳақида ўйламоқда. Мауро ўжар ва ўз мақсадига эришади. Доимо "Интер" билан совринлар ютиш ҳақида гапиради.
Требл қайд этиш орзуси? Бу амалга ошади деб умид қиламан. "Интер" мағлуб бўлаётганда, Мауро мен билан гаплашмай қўяди" - дейди Ванда.
24 ёшли Икардининг "Интер" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.



